UZ

Сўнгги янгиликлар

17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  3 17:10Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф". Таркиблар маълум  8 17:10Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  4 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  12 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   4 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  4 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси БААни мағлуб этди Янгиликлар

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси БААни мағлуб этди

Теглар :  Пляж футболи
Айни кунларда Вьетнамнинг Дананг шаҳрида пляж спорт турлари бўйича навбатдаги Осиё ўйинлари давом этмоқда.

Мазкур мусобақада иштирок этаётган пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бугун ўзининг илк учрашувида БАА терма жамоасига қарши майдонга тушди. Голларга бой ва қизиқарли ўйинда жамоалар асосий вақтда 3:3 ҳисобида дуранг ўйнашди. Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида эса, Ўзбекистон терма жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Жамолиддин Шарипов иккита гол киритган бўлса, терма жамоанинг яна бир голига Феруз Фахриддинов муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Аҳад Юсупов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда муддатидан олдин биринчи ўринни қўлга киритди ва кейинги босқичига йўл олди. Боиси, гуруҳнинг яна бир вакили Фаластин терма жамоаси мусобақада иштирок этмаган ва Ўзбекистон ҳамда БАА терма жамоалари чорак финалга йўлланма олишди.

Ўзбекистон терма жамоаси кейинги босқичда турнирнинг D гуруҳида иккинчи ўринни қўлга киритиган Афғонистон терма жамоасига қарши ўйнайди. Мазкур ўйин 29 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун, мусобақанинг A гуруҳида Вьетнам, Лаос, Таиланд жамоалари ўрин олган бўлишса, B гуруҳида Уммон, Қатар ҳамда Ливан терма жамоалари ўрин эгаллашган. Турнирнинг сўнгги D гуруҳидан эса, Япония, Хитой ҳамда Афғонистон терма жамоалари ўрин олган.

Пляж спорт турлари бўйича Осиё Ўйинлари.
Пляж футболи.
“C” гуруҳи.

Ўзбекистон – БАА 3:3 (пенальтилар сериясида 2:0).
Голлар:
Жамолиддин Шарипов (2та), Феруз Фаҳриддинов.

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё ўйинларида иштирок этаётган таркиби:

Дарвозабонлар:
Акмал Ҳазратқулов
Равшан Элибоев
Алишер Ибрагимов

Майдондаги ўйинчилар:
Фурқат Азизов
Фарҳод Мираҳмедов
Жамолиддин Шарипов
Зайниддин Тожиев
Сарвар Шоаҳмедов
Феруз Фаҳриддинов
Андрей Шлема.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика