UZ

Сўнгги янгиликлар

18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  6 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  15 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  6 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  2 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:4 (матнли трансляция)  19 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  19 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси БААни мағлуб этди Янгиликлар

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси БААни мағлуб этди

Теглар :  Пляж футболи
Айни кунларда Вьетнамнинг Дананг шаҳрида пляж спорт турлари бўйича навбатдаги Осиё ўйинлари давом этмоқда.

Мазкур мусобақада иштирок этаётган пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бугун ўзининг илк учрашувида БАА терма жамоасига қарши майдонга тушди. Голларга бой ва қизиқарли ўйинда жамоалар асосий вақтда 3:3 ҳисобида дуранг ўйнашди. Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида эса, Ўзбекистон терма жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Жамолиддин Шарипов иккита гол киритган бўлса, терма жамоанинг яна бир голига Феруз Фахриддинов муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Аҳад Юсупов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда муддатидан олдин биринчи ўринни қўлга киритди ва кейинги босқичига йўл олди. Боиси, гуруҳнинг яна бир вакили Фаластин терма жамоаси мусобақада иштирок этмаган ва Ўзбекистон ҳамда БАА терма жамоалари чорак финалга йўлланма олишди.

Ўзбекистон терма жамоаси кейинги босқичда турнирнинг D гуруҳида иккинчи ўринни қўлга киритиган Афғонистон терма жамоасига қарши ўйнайди. Мазкур ўйин 29 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун, мусобақанинг A гуруҳида Вьетнам, Лаос, Таиланд жамоалари ўрин олган бўлишса, B гуруҳида Уммон, Қатар ҳамда Ливан терма жамоалари ўрин эгаллашган. Турнирнинг сўнгги D гуруҳидан эса, Япония, Хитой ҳамда Афғонистон терма жамоалари ўрин олган.

Пляж спорт турлари бўйича Осиё Ўйинлари.
Пляж футболи.
“C” гуруҳи.

Ўзбекистон – БАА 3:3 (пенальтилар сериясида 2:0).
Голлар:
Жамолиддин Шарипов (2та), Феруз Фаҳриддинов.

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё ўйинларида иштирок этаётган таркиби:

Дарвозабонлар:
Акмал Ҳазратқулов
Равшан Элибоев
Алишер Ибрагимов

Майдондаги ўйинчилар:
Фурқат Азизов
Фарҳод Мираҳмедов
Жамолиддин Шарипов
Зайниддин Тожиев
Сарвар Шоаҳмедов
Феруз Фаҳриддинов
Андрей Шлема.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика