UZ

Сўнгги янгиликлар

22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  6 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3

Пламен Димов: "Пахтакор" билан ўйиндан олдин яхшигина рағбат ваъда қилишганди" Янгиликлар

Пламен Димов: "Пахтакор" билан ўйиндан олдин яхшигина рағбат ваъда қилишганди"

Виктор Кумиков мураббийлигидаги "Андижон" жамоаси Суперлиганинг 19-турида ўз майдонида "Пахтакор"ни мағлуб этди (1:0).

Учрашувда Фарҳод Соҳибжоновнинг ягона голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олган майдон эгалари қолган дақиқаларда ҳимояда ишончли ҳаракат қилишди. Жорий йилда марказий ҳимояда ўзидан яхши таасурот қолдираётган болгариялик футболчи Пламен Димов кеча рақиб ҳужумларини бартараф этишда катта ҳисса қўшди. Ўйиндан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Пламен ажойиб ғалаба билан табриклаймиз. Дарҳақиқат икки хил савиядаги жамоалар майдонда тўқнаш келди. Уларнинг ҳолати ҳам турлича эди. Шундай экан ўйин қандай ўтди? 

- Ўтган турда "Металлург"га аламли тарзда мағлубиятга учрагандик. Ўшанда ғалабани сақлаб қолиш насиб қилмаган экан. Шу боис ўз майдонимиздаги "Пахтакор" билан ўйиннинг муҳимлик даражаси юқори эди. Биз Суперлигада қолиш учун курашяпмизми, демак ҳар бир ўйин ва қўлга киритиладиган очконинг қиймати ўта юқори. Ўйинимиз яхши чиқмаган бўлсада, охиригача курашиб ирода кўрсата олдик. "Пахтакор" чемпионатнинг энг кучли жамоаси ҳисобланади. Мураббий томонидан берилган кўрсатмаларни тўғри бажара олдик. Тўғри омадсизликлар ҳам бўлди. Бунингсиз иложи йўқ. 

- "Пахтакор" сўнгги турларда "Металлург" билан ўйинни ҳисобга олмаганда жуда қийналмоқда. Учрашувларда битта тўп фарқи билан ютиб кетяпти. Агарда рақиблар ўз имкониятларидан фойдалана олса, бемалол бу жамоани ютиб кетишлари мумкин эди. "Андижон"да мана шу жиҳат ўхшади, десак тўғри бўладими?

- Мен бир нарсани айтишим мумкинки, "Пахтакор" биз билан учрашувда тўпни яхши назорат қилди.Лекин юз фоизлик яққол вазиятлар яратгани йўқ. Уларга кескинлик яратишига йўл қўймадик, деб ўйлайман. 

- Бундай рақиблар билан учрашувлардан олдин клублар футболчиларни руҳлантириш мақсадида кўпроқ мукофот пулларини эълон қилишади. Дейлик биринчи даврада Тошкентда кечган баҳсда сўнгги дақиқаларда дуранг учун мукофот пули уч баробар оширилгани ҳақида эшитгандик. Ўшанда жамоа жуда яхши қаршилик кўрсата олганди. Бу сафарги ўйин олдидан ҳам мукофот пуллари билан мотивация берилдими?

- Мотивация футболчи учун керак. Шуни унутмаслик керакки, биз Суперлигада кучлилар сафида қолиш учун курашмоқдамиз. Таъкидлаш жоизки, раҳбарият "Пахтакор" билан баҳсдан олдин яхшигина рағбатлантириш ваъда қилишганди. 

- Жорий йилда ҳимоядаги ўйинларингиз сабаб ўзингиздан яхши таассурот қолдирмоқдасиз. Умуман ёзда "Андижон"нинг бир нечта футболчилари кучли клубларга йўл олди. Мартин Боаке АГМКга, Жасур Жалолиддинов "Локомотив"га, Дониёр Абдуманнопов Беларусь клубига. Сизда ҳам бу борада вариантлар бўлдими?

- Ҳа ёзда бир нечта таклифлар бор эди. Аммо вазият шундай тус олдики, мен ҳеч қаерга кетмадим. "Андижон" билан мавсумни яхши ўтказганимдан сўнг ўйлаб кўраман. Ҳозирда бор эътиборим шу жамоага қаратилган. Ўйлайманки, биргаликда мақсадимизга эришамиз ва жамоани элитада сақлаб қоламиз.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика