UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  0 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  1 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  4 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  1 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  7 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  3 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  12 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  3 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5

Пито: "Украина ўйиннинг дастлабки қисмида бизга сюрприз тайёрлади" Янгиликлар

Пито: "Украина ўйиннинг дастлабки қисмида бизга сюрприз тайёрлади"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/2 финали доирасида Украинага қарши ўйиндан сўнг (3:2) Бразилия терма жамоаси аъзоси Пито сайтимизга интервью берди.

"Украинага қарши жуда оғир ўйин ўтказдик. Рақиб кучли эди. Қолаверса, уларнинг дарвозабони кўп вазиятда жамоаси жонига ора кирди. Бу бизнинг ишимизни қийинлаштирди, аммо якунда ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик. 

Менимча, ёмон ўйин намойиш этмадик. Ярим финал бўлгани учун ҳам бироз босим бор эди. Қолаверса, Украина жуда кучли жамоа ҳисобланади. Шу боис ўйиннинг дастлабки қисмида рақиб бизга сюрприз тайёрлади ва беллашув давомида қийинчилик туғдирди.

Финалда қайси жамоа рақиб бўлишидан қатъи назар қийин ўйин гувоҳига айланамиз. Ҳозир дам олишимиз ва ҳал қилувчи беллашувга ҳозирлик кўришимиз даркор", деди Пито.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия финалда Аргентина — Франция жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика