UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55АПЛ. МЮнинг мағлубиятлари давом этади, бу сафар "Ньюкасл" уларни таслим қилди  14 02:51АПЛ. "Челси" ўз уйида мағлуб бўлди, "Астон Вилла" ғалабани қўлдан чиқарди  9 01:37Инглиз ҳакамлари ВАРдан сўнг ўз қарорини оммага эълон қилишни бошлайди  2 00:50Ниҳоят! Рэшфорд 5та ўйиндан сўнг МЮ қайдномасига киритилди  1 23:52Аббос Файзуллаев ва ЦСКАнинг бошқа футболчилари 158 нафар болакайларга қарши майдонга тушишди  1 23:43"Барселона" ваъдасининг устидан чиқа олмади  8 22:53U20 Осиё Кубогининг энг яхши дарвозабони "Пахтакор" билан хайрлашди  3 22:28Риан Исламов "Навбаҳор"га ўтди  4 22:02Испан клуби МЮ билан Антони борасида музокаралар ўтказмоқда  2 21:09"Пахтакор" ўз стадиони тайёр бўлгунча ўйинларни қайси аренада қабул қилади?  6 20:44Ҳоланд, Винисиус, Ямаль — дунёнинг энг қиммат футболчилари  18 20:20Слотт "Ливерпуль" ҳимоячиси жароҳат олганини маълум қилди  3 19:58Магуайр Аморим билан тен Ҳагни солиштирди  7 19:35"Қуёш чиқади. Биз қайтамиз" — Гвардиола  1 19:13"Манчестер Сити" нигериялик қанот ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Питер Хюистра: "Машариповнинг маошини тўлаб, қайтариб олсак зўр бўларди" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Машариповнинг маошини тўлаб, қайтариб олсак зўр бўларди"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Пахтакор" (0:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббий Питер Хюистра фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйинни яхши бошладик. Тезкор гол ишимизни анча осонлаштирди. Биринчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Лекин битта тўп кирита олдик. Тезкор гол ишонч берди. Захирадан қўшилган футболчилар ҳам ўйинни хотиржам назорат қилди. Барча футболчилар яхши ўйнашди. Бугунги ғалабадан кўнглим тўлди", - дейди Питер Хюистра.

- Шерзод Темировда ҳужумчига ҳос ҳислатлар қанчалик шаклланмоқда?
- Жамоада яққол ҳужумчи йўқлиги боис Шерзод Темировни ўйнатмоқдамиз. Тўпни қабул қилиб олишда тўғри позицияда ўйнай олади. У хали ривожланиши керак. Олдинда нима бўлишини кўрамиз.

- Жалолиддин Машарипов агар "Пахтакор" етарли шароит яратиб берса эртага қайтишга тайёрман, деди. Жалолиддин Машарипов жамоага керакми?
- У зўр футболчи. Маошини тўлаб, қайтариб олсак яхши бўларди. Лекин ҳозирда Жалол "Ал Насср" футболчиси. Менимча, ўз жамоасида ўйнаса керак. Собиқ футболчиларни дўстларини кўрганини келиб қўллаб-қувватлаши яхши ҳолат. Унинг кейинги фаолиятига омад тилайман.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика