UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  1 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:45ЕЧЛ. "Боруссия Д" ярим финалнинг дастлабки баҳсида ПСЖни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  18 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  0 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  11 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  4 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2

Питер Хюистра: "Андижон" очко билан қайтиши ҳам мумкин эди" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Андижон" очко билан қайтиши ҳам мумкин эди"

Ўзбекистон Суперлигаси доирасидаги "Андижон" билан беллашувдан сўнг "Пахтакор" устози Питер Хюистра баҳс ҳақида фикрларини билдирди.

"Ўйинни яхши бошладик. Гол урилгунга қадар тез ҳаракат қилдик, чиройли ҳужумдан тўп киритдик. Бироқ кейин ўйинимиз сустлашиб кетди. Суръатни ошириш учун ўзгаришлар қилдик, аммо бу самара бермади. Ўз навбатида рақиб охиригача ўйнагани, бизга муаммо яратганига олқишлаб қўйишни истардим. Улар очко билан қайтишлари ҳам мумкин эди. Бундай қийин баҳслар мавсум давомида учраб туради. Шундай оғир беллашувда ғалаба қозонганимиз жуда муҳим. Таъқибчилар билан орадаги фарқни ошириб олдик.

Футболчилар ва жамоа доим юқори ҳолатда бўлавермайди. Баъзан юқорига чиқиш, пастга тушиш кузатилади. Ишлашда давом этамиз ва ўз ўйинимизни кўрсатишга интиламиз", - дейди нидерландиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Суперлига 6-тур доирасидаги қолдирилган ўйинда "шерлар" "Андижон"ни минимал (1:0) ҳисобда таслим этишди.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика