Пирс Морган МЮнинг Фергюсонга тўловларни бекор қилгани ҳақида: "Бу жуда аянчли"
16 окт 2024 16:45
Янгиликлар
Пирс Морган МЮнинг Фергюсонга тўловларни бекор қилгани ҳақида: "Бу жуда аянчли"
Пирс Морган МЮнинг Алекс Фергюсонга муносабатини "ғарибона ва аянчли" деб атади.
"Манчестер Юнайтед" ҳаражатларни қисқартириш мақсадида 82 ёшли Фергюсонга клуб элчиси сифатида ишлаш учун тўлаб келинган йилига 2 млн фунт стерлинглик маошни беришни тўхтатди.
"Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Эрик Кантона бу қарорни танқид қилди: "Сэр Алекс ҳамиша мен учун босс бўлиб қолади! Уларни эса ахлат тўла катта қопга ташлайман!"
"Яхши айтдингиз, месье Кантона. Бу жуда аянчли", - деб ёзди бошловчи ва "Арсенал" мухлиси Морган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар