Пирлонинг ўғли Туринда тажоввузга учради
18 фев 2023 22:20
Янгиликлар
Пирлонинг ўғли Туринда тажоввузга учради
"Карагюмрук" бош мураббийи Андреа Пирлонинг ўғли, 19 ёшли Николо Пирло Туринда номаълум шахслар томонидан ҳужумга учраганини айтди.
"Мен дўстим билан машинада ўтиргандим, тўсатдан бир гуруҳ йигитлар машинам ичига киришга ҳаракат қилишди. Биз эшикни очмадик. Шундан сўнг улар машинага қараб тош отишди, лекин биз ундан тушмадик. Турин марказида тўрт кишининг ҳужум қилиши нормал ҳолатми?", деди Николо.
Эслатиб ўтамиз, Андреа Пирло айни дамда Отабек Шукуров тўп тепадиган Туркиянинг "Карагюмрук" клубида фаолият олиб бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар