Пирло: "Хави ва Иньеста "Олтин тўп"ни олишмади, демак мен ҳам бу совринга муносиб эмасман"
18 фев 2015 00:53
Янгиликлар


Пирло: "Хави ва Иньеста "Олтин тўп"ни олишмади, демак мен ҳам бу совринга муносиб эмасман"
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Андреа Пирло фаолияти давомида "Олтин тўп"ни ололмаганидан ранжимаётганини билдирди.
"Мен 2007 йили "Олтин тўп"ни менга беришлари керак эди деб ҳисобламайман. Кака ўшанда хизматларига яраша тақдирланганди. Бу совринни кўпинча кўп голлар киритадиган ва жамоаси ғалабаларида муҳим ролни ўйнайдиган футболчилар қўлга киритишади. 2007 йилда айнан Кака бизда энг муҳим голларни киритиб, жамоамиз ғалабаларига ўзининг катта ҳиссасини қўшган эди. Хави ва Иньеста "Олтин тўп" олмаган экан, демак мен ҳам ҳали бу совринга лойиқ ўйин кўрсатмаганман", - дейди Пирло.

Фикрлар