UZ

Сўнгги янгиликлар

02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  1 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  4 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  15 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  3 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  532 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1

Пиоли: "Златан кейинги ўйинларда ҳам бизга керак" Янгиликлар

Пиоли: "Златан кейинги ўйинларда ҳам бизга керак"

"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли "Спарта"га қарши ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Асосийси - жамоа ўйинни ўқимоқда ва майдонга тушганда ўзини йўқотиб қўймаяпти.

Биз "Рома"га қарши ажойиб ўйин ўтказиб, ушбу баҳсга етиб келдик. Ўшанда бугунгидан кўра кўпроқ вазиятни назорат қилиб тургандик. Бугун эса барча режалар амалга ошди.

Мени қувонтираётган жиҳат шундаки, футболчилар ўсишда, рақобатлашишда давом этмоқда. Шу сабабдан асосий таркибини танлаб олиш жуда қийин иш бўлмоқда.

Биз кучли жамоа бўлишни истаяпмиз ва шунга яраша йўл танлаб, унда одимлаяпмиз.

Златаннинг бир тайм ўйнашини ўйиндан олдин биларди. Бу ўзгариш режа бўйича амалга оширилди. Златан - чемпион. Унинг кейинги ўйинларда ҳам таркибда бўлишини истаймиз. Олдинда қийин ўйинлар жуда кўп. Якшанба кунги баҳсда ҳам Златан таркибдаги балансни ушлаб туриши керак.

Тонали бугунги ўйини орқали олдинга икки қадам ташлади. У ушбу мавсум бошланиш арафасида жамоага келиб қўшилди. Унинг ривожланиш босқичи менга жуда ҳам ёқмоқда. Сандро ҳужумларга креативлик бағишлай олади", - деди Пиоли.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика