

"Жамоа яхши ўйнаяпти, аммо бунданда кучлироқ ўйин кўрсата олишимизга ишонаман. Менда юқори савияли футболчилар бор, аммо ҳозирча энг кучли ўйинимизни кўрсатмадик. Айни дамда ҳеч нарса қилганимиз йўқ, жамоа ўзи истаган жойда эмас ва ўзи хоҳлаган ўйинни кўрсатмаяпти.
Келаси турда Туринда "Ювентус" меҳмони бўламиз. Бу жуда муҳим баҳс. Биз "Интер" услубида ўйнаб, учрашувдаги биринчи рақамли жамоа бўлмоқчимиз" - дейди Пиоли.


