Пике: "Бу йигитлар биз билан хоҳлаганини қилишмоқда"

Aslanov Jasurbek
18 авг 2017, 11:46
"Барселона" ҳимоячиси Херард Пике "Реал"га қарши Испания Суперкубоги жавоб учрашувида алмаштирилганидан сўнг, ҳиссиётларини яшириб ўтирмади.

Захира ўриндиғига кетаётган Пике жамоадошларига шундай деди: "Бу йигитлар биз билан хоҳлаганини қилишмоқда".

"Барселона" "Қироллик клуби" майдонида ўйнаб, 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. "Камп Ноу"даги биринчи учрашув эса 1:3 ҳисобида мадридликларнинг ғалабаси билан якунланган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Cuatro