UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  0 08:20`Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  7 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  1 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  44 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20

ПФЛ томонларда нима гап? Янгиликлар

ПФЛ томонларда нима гап?

Бугун иш билан ЎФФ биносига бордим. Мақсад - ПФЛ Бош директори Омон Ғофуров билан учрашиб, баъзи саволларга жавоб олиш эди.

Биласиз, эртага - 14 декабрь куни ЎФФ йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказади. Шу боис федерацияда иш қизғин. Ҳамма эртанги маросимга тайёргарлик кўриш билан банд. Вақти тиғиз бўлишига қарамай, Омон Ғофуров билан қисқача суҳбатлашиб, баъзи саволларга жавоб олишга муваффақ бўлдим. Айтиш мумкинки, бу саволлар айни пайтда кўпчиликни қизиқтираётган саволлардир. 

Суперлигада кейинги йил аниқ 12та жамоа бўладими? 

Ҳаммамиз ўрганиб қолган олий лига кейинги йилдан Суперлига деб аталади ва мусобақада 12та жамоа қатнашишидан хабарингиз бор. Лекин ора-сира 14та жамоа бўлармиш, "Динамо" билан "Сўғдиёна" ҳам элитада ўйнармиш деган гапларни эшитиб қоляпмиз. Шу боис Омон Ғофуровдан кейинги йил Суперлигада аниқ 12та жамоа бўладими деган саволга "Ҳа" деган жавобни олдим. 

- "Биз бу ҳақда эълон қилиб бўлганмиз, - дейди ПФЛ Бош директори. - 2018 йил Суперлигада 12та жамоа бўлиши аниқ. 14та жамоа бўлармиш деган гап-сўзлар эса шунчаки миш-миш холос". 

12та жамоа кимлар? 

Хўп, 12та жамоа бўлишини ҳал қилиб олдик. Лекин иккинчи савол юзага келяпти: бу жамоалар кимлар? Биз номма-ном шу-шу клублар ўйнайди дея оламизми? Бу ҳақда Омон Ғофуров шундай деди: "Ҳозирча аниқ 12та клуб номини тўлиқ айта олмайман, чунки биз барча клубларга 1 февралга қадар лицензиядан ўтиш муҳлатини берганмиз. Лицензиядан кимлар ўтса, шулар Суперлигада қатнашади". 

Суперлига қуръаси қачон бўлади? 

Ўтган йил 15 декабрь куни олий лига-2017 учун қуръа ташланганди. Чунки жамоалар турма-тур ўз рақибларини қанча олдин билса, шунга қараб мавсумга ҳозирлик кўради. Вилоятларга борадиган жамоалар меҳмонхона банд қилишади, йўл чипталарига буюртма беришади деганларидек. 

Лекин Омон Ғофуровнинг айтишича, кейинги йил Суперлига учун февраль ойида қуръа ташланар экан. Яна ўша гап, Суперлигада ўйнайдиган 12та жамоа номи расман маълум бўлганидан сўнг мусобақага қуръа маросими ўтказилади. Бу жуда ғалати янгилик. Балки бу масала кейинроқ кўриб чиқилиши ҳам мумкин. 

Бошқа саволлар 

Суҳбат давомида бошқа саволларга ҳам жавоб олгандек бўлдим. Масалан, Суперлига аниқ тўрт даврали форматда ўтказилиши, биринчи лигада 24 ёшгача чегара ҳали кўриб чиқилаётгани, Суперлига клублари учун йиллик бадал пули 500 миллион сўм бўлиши ҳақиқатдан йироқлиги, биринчи лигада ҳам аниқ 16та жамоа қатнашиши ва бошқалар. 

Хуллас, ПФЛ томонларда мана шунақа гаплар. Клублар декабрнинг иккинчи ярмидан кейинги мавсумга тайёргарлик кўришни бошлайдилар. Лекин уларнинг айримлари қаерда ўйнашни билмай туриб машғулот ўтказаверади. Барибир ҳамма ПФЛ томонидан бўладиган янгиликларни кутиб яшайди.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика