UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчилардан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  4 09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  2 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  2 08:44"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчи тарк этиши мумкин  10 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  4 00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  1 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  7 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  4 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  16 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0

ПФЛ "Термиз воқеаси"га беэътибор бўлмаслиги лозим Янгиликлар

ПФЛ "Термиз воқеаси"га беэътибор бўлмаслиги лозим

Кеча Термиз шаҳрида бўлиб ўтган биринчи лиганинг 13-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Андижон" баҳсида жанжал содир бўлди.

Бунинг оқибатида ўйин охирида учрашув бош ҳаками Игорь Худайдатов нақд саккиз (!) футболчига бирданига қизил карточка кўрсатди. Буларнинг ҳаммаси 90+4-дақиқада юз берди.

Бош ҳакам ҳар иккала жамоанинг тўрт нафардан футболчисини четлатди. Бундан кўриниб турибдики, майдонда оммавий муштлашув содир бўлган. Майдондан четлатилган футболчилар: "Сурхон" таркибида - Тимур Мамадалиев, Нажмиддин Нормуродов, Санжар Шомуродов, Акмал Абдураҳмонов; "Андижон" таркибида - Иброҳим Отахонов, Акбар Хўжаев, Санжар Асқаралиев, Фарҳод Бекмуродов.

Ўйин 2:2 ҳисобида якун топган. Учрашувда дастлаб "Сурхон" футболчиси Санжар Шомуродов ҳисобни очган. Кейинчалик биринчи таймнинг ўзида "Андижон"да тўп тепаётган таниқли ҳужумчи Анвар Бердиев ҳисобни тенглаштирган.

75-дақиқада Низом Норов пенальтидан гол уриб яна "Сурхон"ни ҳисобда олдинга олиб чиқади. 90-дақиқада эса Алишер Абдувоҳидов тўп киритиб, ҳисобнинг 2:2 бўлишини таъминлайди.

Мана шундан сўнг нима бўлгани бизга тўлиқ маълум эмас. Лекин жанжал чиққани аниқ. Чунки бирданига бир дақиқа ичида 8 футболчига қизил карточка бериш учун албатта нимадир хунук воқеа юз берган бўлиши шарт.

Бирданига 8 нафар футболчига "қизил" бериш ҳолати (тағин бир дақиқа ичида) ҳали дунё футболида кузатилмаган бўлса керак. Хўш, ПФЛ қандай йўл тутади? Ўйин ва ўйин атрофида атрофлича текширув ўтказадими? "Термиз воқеаси" сабаблари чуқур ўрганиладими? Ҳар иккала клуб вакиллари ташкилотга чақирилиб воқеа юзасидан тушунтириш беришадими? Айбдорлар жазоланадими?

Бизнинг фикримизча, ПФЛ мана шундай паллада катта саҳнага чиқиши ҳамда "Термиз воқеаси" юзасидан расмий баёнот бериши лозим. Ва бу баёнот ОАВда ёритилиши шарт. Агар вазиятга панжа ортидан қараладиган бўлса, яра янада катталашиб кетаверади.

Хайрулла Холиқов.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика