ПФЛ: Рашидов учта ўйинга дисквалификация қилинди
06 июл 2017 16:54
Янгиликлар
ПФЛ: Рашидов учта ўйинга дисквалификация қилинди
Олий Лига
Олий Лига 14-турида «Қўқон-1912» жамоасига қарши ўйинда ҳакамга номақбул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган «Сўғдиёна» ярим ҳимоячиси Санжар Рашидов 3 ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
Ёшлар Лигаси
«Сўғдиёна»га қарши 13-тур ўйинида ҳакам ёрдамчисига номақбул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган «Навбаҳор» дарвозабони Нодиржон Ашурматов 3 ўйинга дисквалификация қилинди.
«Нефтчи» жамоаси билан 14-тур ўйинида ҳакамлар бригадасига нисбатан номақбул сўзлар ишлатгани учун «Машъал» мураббийи Руслан Аҳмедов 5 ўйинга четлатилди.
«Бунёдкор»га қарши 14-турда агрессив хатти-ҳаракати учун майдондан четлатилган «Бухоро» ярим ҳимоячиси Бурхон Ҳасанов 3 ўйинга дисквалификация қилинди.
«Обод» клубига қарши 5-тур беллашувида агрессив хатти-ҳаракати учун майдондан четлатилган «Пахтакор» ярим ҳимоячиси Камрон Саидазимов 2 учрашувга дисквалификация қилинди.
«Динамо» жамоаси билан 15-тур ўйинида рақибига нисбатан номақбул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган «Машъал» ҳимоячиси Шаҳзод Абдураҳимов 2 ўйинга дисквалификация қилинди.
«Динамо»га қарши 15-тур ўйинида рақибини номақбул сўзлар билан атагани учун майдондан четлатилган «Машъал» ҳимоячиси Шохжаҳон Қиличев 2 ўйинда дисквалификация қилинди.
Биринчи Лига
«НБУ-Осиё» клубига қарши 14-турда ҳакамга нисбатан номақбул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган «Хоразм» мураббийи Ғайрат Шихов 5 ўйинга четлатилди ва жаримага тортилди.
«Норин» жамоаси билан 16-тур учрашувида иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этган ва шундан кейин захира ҳакамини номақбул сўзлар билан атаган «Локомотив-БФК» ҳимоячиси Нурбек Сидабуллаев 3 ўйинга четлатилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар