ПФЛ: Қўзибоев, Ҳасанов ва Муллажонов 2тадан ўйинга четлатилди

Narzulla Saydullayev
28 мар 2017, 13:02
Тартиб интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.


ОЛИЙ ЛИГА

«Машъал»ҳужумчисиЗоҳир Қўзибоев,3-турда «Шўртан»га қарши ўйинда агрессив ҳаракатлари учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Бухоро» ярим ҳимоячиси Роббимжон Ҳасанов, 3-турда «Обод»га қарши ўйинда агрессив ҳаракатлари учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Олмаиқ» ҳимоячиси Шавкат Муллажонов, 3-турда «Сўғдиёна»га қарши ўйинда агрессив ҳаракатлари учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

ЁШЛАР ЛИГАСИ


«Қизилқум» вакили Бекзод Мирзамуратов, 1-турда «Пахтакор»гаагрессив ҳаракатлари учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Навбаҳор» ҳужумчиси Илҳом Алибоев, 1-турда «Обод»га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани учун агрессив ҳаракатлари учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Насаф» ҳимоячиси Жасур Жумаев, 2-турда «Бухоро»га қарши ўйинда жиддий қўполлик ишлатгани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Бунёдкор» мураббийи Ҳикмат Эргашев, 2-турда «Олмалиқ»қа қарши ўйинда қанот ҳаками ва захира ҳакамини ҳақорат қилгани учун, жаримага тортилди ва огоҳлантирилди, агар бу ҳолат яна такрорланса янада жиддий чора кўрилади.

«Металлург» ҳимоячиси Вусол Магерамов, 2-турда «Машъал»га қарши ўйинда агрессив ҳаракатлари учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ

«Ёзёвон-Лочинлари» вакили Мамур Қосимов, 1/16 финалда «Обод»га жиддий қўполлик ишлатгани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Нефтчи» ярим ҳимоячиси Музаффар Музаффаров, 1/16 финалда «Андижон»га қарши ўйинда мухлисларга қарата ҳақоратли ҳаракат қилгани учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz