UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

ПФЛ қолган 4та турнинг барча стадионлари ва бошланиш вақтини бир пайтда эълон қилиши керак Янгиликлар

ПФЛ қолган 4та турнинг барча стадионлари ва бошланиш вақтини бир пайтда эълон қилиши керак

Шундай қилиб Суперлига биринчи даврасининг навбатдаги 4 тури учун янги саналар эълон қилинди.

Коронавирус пандемияси тобора авж олаётгани боис буёғига ўйинлар марказлашган ҳолда давом эттирилади. Бунинг натижасида 3 августдан 15 августгача (9 август, якшанбани ҳисобга олмаганда) 12 кунда 28та ўйин бўлиб ўтади. 

ПФЛ тур ўйинларини катта эҳтимол билан "Бунёдкор", "Локомотив", "Пахтакор", АГМК ва "Металлург" стадионларида ўтказади, фақат ҳозирча қайси ўйин қаерда бўлиб ўтиши айтилмаган. 

Маълумки, ПФЛ ўйинлар бошланиш вақтини ҳар доим турдан турга айтиб келган. Лекин энди марказлашган ҳолда ўтказилиши боис мана шу 4та турдаги барча учрашувларнинг бошланиш вақти ва энг муҳими қайси стадионда бўлиб ўтишини бир пайтда эълон қилишига тўғри келади. 

Негаки бу ўринда турдан турга эълон қилиш учун вақт йўқ. Қолаверса клублар кейинги 4та ўйиннинг қаерда ва соат нечада бошланишига қараб қисқа вақт ичида шунга кўра ҳозирлик кўришади. Шунингдек, бу томондан ПФЛнинг ўзига ҳам қулай бўлади. 

Учрашув расмийлар турдан турга эълон қилиб борилгани маъқул, бу этикага ҳам тўғри келади. Аммо клублар қайси стадионда ўйнашини вақтлироқ билгани маъқул деб ўйлаймиз.

P.S. Бу ўринда яна бир масала борки, U-21 мусобақасининг ҳам навбатдаги 4 тури учун ўйинлар бўладиган стадионларни вақтли айтишга тўғри келади. 

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика