UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   3 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  16 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  23

ПФЛ кубоги финалида "Машъал" - "Шўртан" ўйнайди Янгиликлар

ПФЛ кубоги финалида "Машъал" - "Шўртан" ўйнайди

ЎФФ сунъий майдонида ПФЛ Кубогининг ярим финал босқичининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида ташаббусни биринчи лига вакиллари бошлаб берди. Биринчи ҳужумни Санжар Қувватов бартараф этди. 15 дақиқада Турсунмурод Ҳамдамов иккичи огоҳлантириш билан майдонни тарк этди. Қолган 75 дақиқада бир киши кам бўлиб ўтказган "газчилар" устунликка эга бўлди. 30 дақиқада яна бир бор Қувватов "Машъал" дарвозасига кетма-кет йўлланган ҳужумларни бартараф этишга муваффақ бўлди. 45 дақиқада Зафар Тўраевнинг кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан майдондан чиқариб юбора олди.

Иккинчи бўлимни ҳам 10 киши бўлиб давом эттирган "Машъал" ҳужумларни камайтирмади ва 55 дақиқада Владислав Иванов ҳимоячилардан қочиб кетиб ҳисобни очди. Шундан сўнг ўйин сурати ҳам ўзгарди. 65 дақиқада Владислав Ивановнинг пасини Шоҳруҳ Достонов дарвозага жойлаб қўйди. Учрашув якунланиши арафасида "Обод"нинг ҳужумини Шаҳбоз Норхонов чиройли тарзда дарвозага аниқ йўллади. Учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади ва "Машъал" ярим финалда ҳам ғалабани давом эттирди.

Энди "Машъал" ПФЛ кубогининг ярим финалида Ғузорнинг "Шўртан" жамоасига қарши ўйнайди. Бу ўйин 20 февраль куни ЎФФ сунъий майдонида бўлиб ўтади.

ЎзПФЛ Кубоги. Ярим финал

"Машъал" - "Обод" 2:1

Ҳакам:
Рустам Тошмуҳаммедов (Тошкент).

Голлар: Владислав Иванов 55, - 1:0. Шохрух Достонов 65, - 2:0. Шаҳбоз Норхонов 85, - 2:1.

"Машъал": Санжар Қувватов, Сирож Ҳамроев (Ғиёсжон Комилов 28), Шерзод Файзиев (Иқбол Бобохонов 52), Жаҳонгир Жиямуродов, Зафар Тўраев (Шоҳруҳ Достонов 60), Сардор Абдураимов, Ҳумоюн Муртозаев (Владислав Иванов 46), Турсунмурод Ҳамдамов, Аслиддин Абдиев (Абдулла Набиев 55), Фирдавс Асадов (Зоҳир Қўзибоев 46), Аббос Шодмонов.

"Обод": Бекзод Омонуллаев, Ғайрат Умиров, Жаҳонгир Исҳоқов, Дониёр Хасанов, Шаҳбоз Норхонов, Камолиддин Тожибоев, Араик Бабаев, Расул Шуҳратов, Санжар Тўрақулов, Жавлон Искандаров, Шерзод Жалилов.
Захира: Виктор Мочалов, Бахшилло Тураев, Мирзамурод Жўрабоев, Баҳодир Бахтиёров, Элбек Равшанов, Рафаел Абдураҳмонов, Зарбулла Умаров.

Четлатиш: Турсунмурод Ҳамдамов 15

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика