UZ

Сўнгги янгиликлар

04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  3 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  4 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  6 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  35 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  18 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  29 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  60 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  534

ПФЛ: "Истиқлол" футбол клуби бўйича маълумот Янгиликлар

ПФЛ: "Истиқлол" футбол клуби бўйича маълумот

Фарғонанинг “Истиқлол” футбол клуби стадион билан боғлиқ масала ижобий ечим топмаганидан келиб чиқиб, Про лига мусобақасидан чиқиб кетиш борасида расмий хат йўллади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бу ҳақда маълумотнома тайёрлаб, уни ЎзПФЛ Ижроқўмига киритди. 

Бу вақтда “Истиқлол” футбол клуби ўз сафида тўп сурган футболчиларнинг бошқа клублар билан шартнома имзолашига қаршилик кўрсатмади. Пандемия даври барча учун ноқулайликлар туғдираётганидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ футболчилар ишсиз қолмаслиги учун уларнинг шартномаларини янги клублари учун рўйхатдан ўтказди. 

Бу жараёнлар фонида ЎзПФЛ Фарғона вилояти ҳокими ҳамда “Истиқлол” футбол клуби таъсисчилари билан музокара ўтказди. Жамоанинг хусусий экани, бир неча йиллардан буён қуйи лигада муаммоларсиз иштирок этиб келаётганидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ “Истиқлол”ни сақлаб қолишдан, шунингдек, эндигина олдинга силжиётган Про лига турнир жадвали ўзгаришсиз қолишидан манфаатдор эканлигини билдирди. 

Айни вақтда “Истиқлол” стадиони билан боғлиқ масала юзасидан оғзаки келишувга эришилган. Ишлар расмий мақомга кўчгунига қадар ЎзПФЛ турнир жадвалига ўзгартириш киритмайди. Шунингдек, ЎзПФЛ Ижроқўми вакилларининг “Истиқлол” футбол клубининг мусобақадан чиқиб кетиши борасидаги баёнини тўлиқ имзолатишга шошилинмайди. 

ЎзПФЛ “Истиқлол” футбол клуби иштирокидаги кечиктирилган икки учрашувни 14-турга қадар ўтказиб олиш режасини ишлаб чиққан ва бу борада Про лига клублари вакиллари билан келишувга эришган. Ташкилот бу борадаги кейинги маълумотларни ўз вақтида тақдим этиб боради.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика