UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  1 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  19 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  2 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8

ПФЛ: Энг яхши мухлислар жамоаси тақдирланади Янгиликлар

ПФЛ: Энг яхши мухлислар жамоаси тақдирланади

Теглар :  ПФЛМухлислар
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан 2018 йилги мавсумда Суперлига ўйинлари мавқеини янада яхшилаш, стадионларга мухлислар ташрифини кўпайтириш мақсадида янги лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Бунга кўра, жорий мавсумда йилнинг энг яхши мухлислар жамоаси балли тизим асосида аниқланиб борилади. Ғолибларни аниқлашда қуйидаги мезонларга эътибор берилади:

1.Ҳар бир турда стадионларга мухлисларнинг энг кўп ташриф буюриши – 15 балл;

2.Ўйин вақтида стадионда мухлислар интизоми ҳолати – 10 балл;

3.Мухлисларнинг жамоаларини қўллаб-қувватлашдан ташқари ўзларининг ташқи кўриниши, қўллаб-қувватловчи мосламалари – баннерлар, байроқлар, дўмбира-ю карнай-сурнайлар... каби зарур воситалар билан таъминланганлик ҳолати - 10 балл.

Мазкур мезонлар асосида ҳар бир турда мухлислар жамоаси белгиланган баллик тизим асосида баҳоланиб борилади. Якунда ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланади, - деб ёзади ПФЛ Расмий сайти.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика