UZ

Сўнгги янгиликлар

03:20Томас Тухель: "Футбол қоидалирининг очиқчасига бузилиши"  21 03:12Томас Мюллер ҳакамнинг қарори ҳақида: "Бунақаси Мадридда тез-тез бўлиб туради. Роналдунинг офсайддан урган икки голи бунга мисол"  15 02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим", - деди"  27 02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  46 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  40 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  389 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  2 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  9 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  3 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9

ПФЛ Даврон Ҳошимовни кечирди Янгиликлар

ПФЛ Даврон Ҳошимовни кечирди

Суперлиганинг 21-туридан кейин ПФЛ “Навбаҳор” футбол клубини 10 миллион ва яна уч нафар футболчини 5 миллион сўмдан жаримага тортганди.

Бугун — 14 август куни жарима тортилган футболчилардан бири Даврон Ҳошимов ПФЛга ташриф буюрди ва бўлиб ўтган иш юзасидан тушунтириш берди.

“Кечаси билан ухлолмай чиқдим. Сизларни ишонтириб айтаманки, мен сариқ карточкани “тозаланиб олиш” учун олганим йўқ. Кўпчилик яхши билади, футбол ўйини вақтида ҳиссиётларга тез бериламан. Учрашувдан кейин қилган ишларим учун пушаймон бўлган вақтларим кўп бўлган. Аммо “Бухоро”га қарши ўйинда сариқ карточкани қасддан тилаб олганим йўқ, мен бундай ишларга қўшилмайман ва буни қоралайман”, — дейди Даврон Ҳошимов.

Даврон Ҳошимов ПФЛ қарорларига эътироз билдирмаслиги ҳақида айтди. Шунчаки, асл ҳақиқат қандай бўлганини маълум қилиш учун ҳам ташкилот офисига ташриф буюрганини тушунтирди.

“Пахтакор”да қолишим ҳам мумкин эди. Бироқ бунда кўп вақтим захирада ўтиб кетиши катта эҳтимол бўлиб турганди. Мен эса маоши камроқ бўлса-да, “Навбаҳор”ни танладим. Бунда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш ва шу йўл орқали миллий термага қайтишим мумкинлиги ҳақида ўйладим. Мана шундай вақтда қайсидир ўйинни қўйиб юборишни хаёлимга ҳам келтирмайман. Мен оилада катта фарзандман. Мен қанча кўп ўйинда майдонга тушсам, ўзимга шунча яхши”, — деди футболчи.

Ҳимоячи ўзидан кейин огоҳлантириш олган футболчилар масаласига ҳам эътибор қаратди. Учрашувдан кейин ёш Остон Ўруновни койигани, энди “гуллаётган” футболчи бундай йўл тутиши тўғри эмаслигини тушунтиргани ҳақида сўзлаб берди. Суҳбат давомида Жаҳонгир Меҳмонов ҳамда Остон Ўруновнинг муғомбирлик йўли билан сариқ карточка олганига шубҳа қолмади. Даврон Ҳошимов эса вазият аслида қандай бўлгани борасида тушунтириш берди ҳамда ПФЛ вазиятни такроран ўрганиб чиқишини сўради.

“Мен бундай ишларга аралашмайман. Менга кўпроқ ўйнаганим, яхшироқ пул топиб, оила тебратганим маъқул. Ҳатто вазият менинг фойдамга ҳал қилинмаса ҳам розиман. Шунчаки, мухлисларда шубҳа бўлмаслиги учун ҳам шу ердаман”, — деб айтиб ўтди “Навбаҳор” ҳимоячиси.

ПФЛ комиссияси эрта тонгда ПФЛга етиб келган Даврон Ҳошимов огоҳлантирилган вазиятни қайта кўриб чиқиб, ўз қарорига тушдан кейин ўзгартириш киритди. Унга кўра, “Навбаҳор” футбол клуби ўз гарданидаги 10 миллион сўмни, шунингдек, Жаҳонгир Меҳмонов ҳамда Остон Ўрунов 5 миллион сўмни жарима сифатида тўлаб беради. Мазкур икки футболчи 22-турдан ташқари 23-тур беллашувларини ҳам ўтказиб юборади.

Даврон Ҳошимовга нисбатан чиқарилган ҳукм эса ўз кучини йўқотади. ПФЛ қолган футболчиларни ҳам ҳалол ўйнашга, мухлисларни, футболни ва ўзларини алдамасликка чорлаб қолади.

Ҳошимов 23-тур ўйинида иштирок этиш ҳуқуқига эга. “Навбаҳор” бу турни кимга қарши ўтказиши эса 22-тур якунига етгач ташланадиган қуръа ойдинлик киритиб беради.

Рейтинг: +101   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика