Петер Шмейхель: «Мосс наркотик таъсири остида ҳакамлик қилдими?»
17 апр 2016 20:34
Янгиликлар
Петер Шмейхель: «Мосс наркотик таъсири остида ҳакамлик қилдими?»
МЮ собиқ посбони Петер Шмейхель «Лестер» ва «Вест Хэм» ўртасидаги ўйин (2:2) ҳакамини танқид қилди.
«Мосс наркотик таъсири остида ҳакамлик қилаяптими? Кечирасизлар, бу мен кўрган ҳакамлар орасида энг ёмони», – деб ёзади Шмейхель твиттердаги ўз саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, «Лестер» сафида Петернинг ўғли Каспер ўйнайди. Мосс учрашувда Жейми Вардига қизил карточка кўрсатди ва иккала жамоа дарвозаси томон пенальти белгилади.
Фикрлар