

«Мосс наркотик таъсири остида ҳакамлик қилаяптими? Кечирасизлар, бу мен кўрган ҳакамлар орасида энг ёмони», – деб ёзади Шмейхель твиттердаги ўз саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, «Лестер» сафида Петернинг ўғли Каспер ўйнайди. Мосс учрашувда Жейми Вардига қизил карточка кўрсатди ва иккала жамоа дарвозаси томон пенальти белгилади.



