Петер Шмейхель: "Дания терма жамоасига 0:3 ҳисобидаги мағлубият ёзилиши мумкин эди"
14 июн 2021 19:45
Янгиликлар
Петер Шмейхель: "Дания терма жамоасига 0:3 ҳисобидаги мағлубият ёзилиши мумкин эди"
Даниялик собиқ футболчи, ҳозирда терма жамоанинг асосий дарвозабони Каспер Шмейхелнинг отаси Питер Шмейхел Дания — Финляндия учрашувидаги Кристиан Эриксен билан боғлиқ ҳолат ҳақида гапирди.
"Мен УЕФАнинг расмий сайтидан иқтибосини ўқидим, улар ўйинни футболчиларнинг талаблари билан давом эттиришга қарор қилишди. Биламан, бу тўғри эмас. Уларга учта вариант таклиф қилинди. Биринчиси, учрашувни дарҳол тугатиш. Иккинчиси, эртаси куни соат 12:00 да ўйинни якунлаш. Учинчи вариант эса 0:3 ҳисобидаги мағлубият. Шундай экан, футболчиларда танлов имконияти бор-йўқлигини ўзингиз ўйлаб кўринг. Мен ундай ўйламайман", — дейди Шмейхель.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар