Петер Шмейхель: "Антони ҳеч нимани тушунмаяпти"

Mirjalol Normatov
31 дек 2023
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ посбони Петер Шмейхель ярим ҳимоячи Антонини танқид қилди.

"Тен Хагга Антонининг жойи борасида кўпроқ ўйлашини истардим. У жамоа учун жуда кам нарса бермоқда ва жамоадошларининг жахлини чиқаряпти.

Унда кўплаб имкониятлар бўлди, бироқ у гол ҳам ура олмади, ассист ҳам амалга оширмади. У ўйинни тушунмаяпти.

Вингердан кутиладиган нарсалар жуда кўп: қанотдан ёриб кириш, ўнг оёқда ҳам яхши узатишлар амалга ошириш. У ҳаракат қиляпти, бироқ тезлик йўқ, буни ўзи ҳам билади.

Мураббийнинг кўрсатмалари қандай эканлигини билмаймиз. Балки Антони мураббий сўраётган ишларни қилаётгандир. Бироқ унинг гол ва ассист қайд этмагани - мураббийнинг айби", - деди Шмейхель.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: SuperSport