UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  2 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  8 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  8 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  11 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  51 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  24 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  9 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  429 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

«Персеполис» Ўрунов сабаб Ўзбекистон футбол ассоциацияси устидан ФИФАга шикоят қилди Янгиликлар

«Персеполис» Ўрунов сабаб Ўзбекистон футбол ассоциацияси устидан ФИФАга шикоят қилди

Эроннинг «Персеполис» клуби Ўзбекистон футбол ассоциацияси устидан ФИФАъга шикоят қилди.

Шикоятда қайд қилинишича, футболчи жароҳат олгани учун Эрон клуби уни Ўзбекистон йиғинига боришига рухсат бермаган. Бироқ Остон терма жамоа ўйинларида қатнашиш учун Тошкентга келган ва жароҳатини оғирлаштириб олган. «Персеполис» муҳим ўйинларда ундан фойдалана олмаяпти.

Ўзбекистоннинг октябрь ойидаги йиғини бошланишидан бироз аввал Остон Ўрунов «Персеполис»нинг «Чадормалу» жамоасига қарши учрашувнинг асосий таркибидан жой олган эди. Аммо ўйинолди машғулотларда жароҳат олган ўзбекистонлик ҳужумчи ўз ўрнини бошқа футболчига бўшатиб берган. Эрон журналистлари унинг 3-4 ҳафтага сафдан чиққанини маълум қилганди.

Кейинчалик футболчи Эрон ва БААга қарши учрашувларда қатнашиш учун Тошкентга келди.

10 октябрь куни Эронга қарши ўтказилган Ўзбекистон термасининг ўйинида Остон Ўрунов 71-дақиқада захирадан майдонга тушди.

15 октябрь куни ўтказилган Ўзбекистон — БАА учрашувида Ўрунов жароҳат сабаб қатнашмаслиги маълум қилинди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика