UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Испания Суперкубоги. "Барселона" биринчи бўлимнинг ўзида "Атлетик"ни янчиб ташлади  25 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  1 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  0 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:35АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон"ни меҳмон қилмоқда, Ҳусанов асосийда (онлайн ҳисоб)  13 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  0 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 00:04АПЛ. "Бёрнли" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  3 23:46АПЛ. "Фулхэм" – "Челси". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"  16 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2

"Персеполис" мураббийи Яҳё Гулмуҳаммади: "Пахтакор ҳам жисмонан, ҳам тактик томондан кучли" Янгиликлар

"Персеполис" мураббийи Яҳё Гулмуҳаммади: "Пахтакор ҳам жисмонан, ҳам тактик томондан кучли"

Маълумки, эртага ОЧЛ Ғарб минтақасида 1/4 финал ўйинлари бўлиб ўтади.

Чорак финалда "Пахтакор" Эроннинг яна бир клуби "Персеполис"га қарши баҳс олиб боради. Бугун ўйиндан олдин матбуот анжумани ташкил этилди. Матбуот анжуманида "Персеполис" бош мураббийи Яҳё Гулмуҳаммади ва жамоанинг №2-рақамли футболчиси Омид Алишаҳ иштирок этди. 

Яҳё Гулмуҳаммади: - Барчангизни матбуот анжуманида кўриб турганимдан хурсандман. Эртага Осиё чемпионлар лигасининг чорак финал баҳслари бўлиб ўтади ва менинг жамоам ҳам ўйинга тайёр дея оламан. Бизда иштиёқ кучли, ҳар бир ғалабадан сўнг футболчиларимиз янада кўпроғини хоҳлашмоқда. "Пахтакор"га қарши баҳс қизғин кечишига шубҳам йўқ, умуман мусобақадаги ҳар бир ўйин ўзига яраша шиддатли ўтмоқда. 1/8 финалда "Ал Садд"ни мағлуб этдик ва кўп куч йўқотдик. Биз Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бирини мусобақадан чиқариб юбордик. Шунга қарамай жамоамиз жисмоний жиҳатдан эртанги беллашувга тайёр. Энди кейинги ўйинда ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. 

Омид Алишаҳ: - Бош мураббийимиз айтиб ўтганидек, ҳар бир баҳсни оғир ўтказяпмиз. Гуруҳдан чиқишни уддалаб нимчорак финалдан ҳам ўтдик. Эртага ҳар икки жамоани қизиқ тўқнашув кутиб турибди. Бор кучимизни ишга солган ҳолда ғолиб бўлишга ҳаракат қиламиз. "Персеполис" мухлислари биздан кўп нарса кутишяпти. Буни жуда яхши ҳис қилиб турибмиз.


- Доҳага келмасдан олдин жамоангиз ҳисобида фақат бир очко бор эди. Бу ерга келгач 10 очко тўплаб гуруҳдан чиқишни уддаладингиз. "Персеполис" фақат "Ал Шаржа" дарвозасига 4та гол урганини ҳисобга олмаса, қолган ўйинларда 1тадан гол уриб келяпти. Жамоангизда кўпроқ гол уриш бўйича муаммолар бор деб ўйлайсизми? 

- Футболда натижа ҳаммасидан устун туришини барчамиз яхши биламиз. Сиз кўп гол уриш билан бирга кўп ўтказиб юборишингиз ҳам мумкин. Лекин биз Доҳага келгандан бери бешта ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозамиздан фақат бир бор тўп олиб чиқдик. Бу эса ҳимоямиз яхши эканлигини англатяпти. Кам гол уришимизга келсак, энди бу - футбол, муҳими ҳар ўйинда вазиятлар бўляпти.


- "Пахтакор" мураббийи Питер Хюистра ўз жамоаси мусобақадаги жисмоний жиҳатдан энг кучли клуб эканини айтиб ўтди. Сиз бу фикрга қандай қарайсиз? 

- Замонавий футболда жисмонан кучли бўлиш яхши, лекин футболчиларга зарур бўладиган иштиёқ ва ғалабага хоҳиш каби нарсаларни ҳам унутмайлик. Тан олиш керак, "Пахтакор" нафақат жисмоний, балки тактик томонлама ҳам кучли. Аммо биз ҳам ожиз эмасмиз. Жамоамиздаги барча эртанги ўйин нақадар муҳимлигини тушуниб турибди.


- ОЧЛда ғолиб бўлишни мақсад қиляпсизми? 

- Мақсад ўйиндан ўйинга ортиб бораверади. Дастлаб гуруҳдан чиқишни мақсад қилгандик, бу амалга ошгач 1/8 финалдан ўтишни ният қилдик. Мана энди чорак финал остонасида турибмиз ва ярим финал ҳақида ўйлаяпмиз. "Персеполис" 2018 йил финалда иштирок этганди. Албатта, бу йил ҳам финалга чиқишга уриниб кўрамиз. Аммо биз каби бошқалар ҳам финал сари ҳаракат қилишини унутмайлик.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика