UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  0 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  2 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  5 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  7 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  9 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  3 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  4

"Персеполис" мураббийи Яҳё Гулмуҳаммади: "Бугун дарвозабонимиз ҳам худди сўнгги ҳимоячи каби ўйнади" Янгиликлар

"Персеполис" мураббийи Яҳё Гулмуҳаммади: "Бугун дарвозабонимиз ҳам худди сўнгги ҳимоячи каби ўйнади"

ОЧЛ 1/8 финалида Эроннинг "Персеполис" клуби "Ал Садд"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб кейинги босқичга йўл олди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида теҳронликлар устози Яҳё Гулмуҳаммади қуйидаги фикрларни билдирди. 

- Аввало ғалаба қозонганимиз ва кейинги босқичга чиққанимиз билан барча мухлисларимизни табриклайман. Бугунги ўйин ҳам аввалгилари каби қийин кечди, лекин биз ўзимизни кўрсата олдик. Рақиб жамоа ҳужумда жуда фаол бўлди, шу боис жамоавий ҳимояланишга эътиборни кўпроқ қаратдик. Бугун дарвозабонимиз ҳам худди сўнгги ҳимоячи каби ўйнади. Шу ўринда "Персеполис"нинг барча мухлислари қатори ўз футболчиларимга ҳам раҳмат айтаман. Чунки жамоамиз бугун катта ишни бажарди.


- "Персеполис" бунгача ОЧЛ ярим финалида икки бор ўйнаган. Шунингдек, 2018 йил финалда ҳам иштирок этган. Шундан келиб чиқиб жамоа бу борада етарлича тажрибага эга ва бу йил ҳам яхши кўрсаткич қайд этади деса бўладими? 

- Айтиб ўтганимдек, бу йилги ОЧЛ ўйинлари осон бўлмаяпти. Доҳага келганимиздан бери бирорта баҳсни мана шу осон кечди деб айта олмайман. Бу ерга келганимизда гуруҳда охирги ўринда эдик. Аммо турдан турга ўзимизни кўрсатиб, кейинги босқичга чиқиш билан бирга 1/8 финалдан ҳам ўтдик. Гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш осон бўлмади. Энди кейинги беллашув янада мураккаб бўлади. Чунки навбатдаги рақибимиз ҳам кучли жамоа бўлади. Қайси босқичга боришимизни билмайман, фақат шуни айтишим мумкин, ҳар бир ўйинда охиригача курашишга ҳаракат қиламиз.


- Учрашувнинг 84-дақиқасида бирданига учта ўзгаришни амалга оширдингиз. Шундан сўнг жамоа ҳужуми ўзгариб тўрт дақиқадан сўнг "Персеполис" гол урди. Ўйин қўшимча бўлимларда ҳам давом этишини хоҳламадингизми? 

- Алмаштиришлар одатда майдондаги футболчи чарчаганда ёки тактикада ўзгариш қилишни хоҳлаганда амалга оширилади. Биз ўйин тизгинини қўлдан бой бермаслик учун захирадан янги кучларни туширдик. Чунки баҳс охирларига келиб жамоа толиқиб қолганди. Агар гол урмаганимизда қўшимча бўлимларга ўтиш ҳам мумкин эди. Лекин мен захирадан 3 нафар футболчини тушириб жамоам ўйинига янгилик киритишни истадим. Бу эса ўз самарасини берди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика