UZ

Сўнгги янгиликлар

10:49АПЛнинг ўртамеёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  2 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  7 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  2 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  12 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  4 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  5 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  3 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5

Перес-Тебас лигаси ёки нега "Барселона" ҳакамлик борасида шикоят қилмаслиги керак Янгиликлар

Перес-Тебас лигаси ёки нега "Барселона" ҳакамлик борасида шикоят қилмаслиги керак

"Валенсия" ҳамда "Барселона" ўртасидаги ЛаЛиганинг 13-тур учрашувида ҳакам билан боғлиқ навбатдаги можаро бўлиб ўтди.

Ушбу баҳсда Мессининг голи ҳисобга олинмади ва Каталония клуби томонидагилар бунда "Реал" президенти Флорентино Пересни айблай бошлашди. "Барса"чиларнинг фикрича, ЛаЛигадаги ҳакамларга раҳбарлик қиладиган Испания чемпионати президенти Хавьер Тебас Пересдан маош олади, шу сабабли Мессининг голи ҳисобланмаган.

Аммо аслида ҳам шундайми? Улар ҳакамликдан шикоят қилишга ҳақлимилар? Келинг шунчаки жорий мавсум ЛаЛигада ҳакамлар "Барселона" ва "Реал" фойдасига қанча хато қилганини ҳисоблаб кўрамиз. Фақат 100%лик вазиятларни муҳокама қиламиз.


"Барселона" фойдасига бўлган хатолар:

"Эспаньол"га қарши 0:0 бўлаётган учрашувда офсайддан урилган гол


Тўп майдондан чиқиб кетганидан сўнг "Малага" дарвозасига урилган гол


"Барселона" зарарига ишлаган хатолар:

"Валенсия"га қарши ўйинда ҳисобга олинмаган гол


"Реал" зарарига ишлаган хатолар:

"Реал" 1:0 ҳисобида ютаётган пайтда "Хетафе"нинг офсайддан урган голи


"Жирона"нинг офсайддан урган голи


Везу қўли билан ўйнагани учун белгиланмаган пенальти


"Малага" билан ўйинда 3:2 ҳисоби бўлаётган пайтда "Реал"нинг ҳисобланмаган голи


"Реал" фойдасига бўлган хатолар:

Бунақаси бўлгани йўқ. Перес томонидан "бошқариладиган" ҳакамлар "Реал" фойдасига хато қилишмади. Бу борада эътирозингиз бўлса, изоҳ ёзинг.

--------------------------------------------------------------------------------------------------------

"Барселона" фойдасига 2та хато бўлди, зарарига эса 1та. "Реал" зарарига эса 4та хато, фойдасига йўқ. Ҳа, айтганча, Испания Суперкубогини ҳам эсланг. Ўша ўйинда "Барселона" фойдасига 2та хато бўлган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика