Пепе Рейна: "Нойердек дарвозабон билан рақобатлашиш жуда қийин"
06 мар 2015 17:43
Янгиликлар
Пепе Рейна: "Нойердек дарвозабон билан рақобатлашиш жуда қийин"
"Бавария" посбони Пепе Рейна уни жамоадаги иккинчи дарвозабонлиги қониқтиришини таъкидлади.
"Бавария"да мени ҳамма нарса қониқтиради. Тилга оид муаммоларга қарамай, оилам Германияга кўникиб кетди. Нойер каби дарвозабон билан рақобатлашиш жуда қийин, аммо жамоамга фойдам тегиб қолар деган умидда машғулотларни давом эттиряпман" - дейди Рейна.
Фикрлар