UZ

Пеллегрини: "Бетис" ўйинчиларига "Барселона"ни ютмоқчилигимизни айтдим" Янгиликлар

Пеллегрини: "Бетис" ўйинчиларига "Барселона"ни ютмоқчилигимизни айтдим"

"Бетис" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини "Барселона"га қарши Ла Лига доирасидаги ўйинда нималарни кутаётганини айтди.

"Кийим алмаштириш хонасида жуда яхши атмосфера, сабаби барча ўйинчиларга "Барселона"ни мағлуб этмоқчилигимизни айтдик. "Барса" Хави қўл остида яхши натижалар кўрсатди. Улар иккита ўйинни ютишди. "Барса"да олдинги мураббий билан ҳам яхши натижалар бўлган эди. Икки вазиятни таққослаш қийин.

Хави бошчилигидаги "Барса"ни мағлуб этиш қийинми ёки Куман қўл остидаги? Осон ёки қийин бўлади деб ўйламайман. Уларда жуда яхши ўйинчилар бор. Жамоа Чемпионлар Лигасининг кейинги босқичига чиқмоқчи. Қийин ўйин бўлади", - дейди Пеллегрини.

"Барселона" ва "Бетис" ўртасидаги ўйин бугун бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 20:15да старт олади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика