Пеллегрини 0:5 ҳисобидаги мағлубият ҳақида: "Ҳисоб жамоаларнинг орасидаги фарқни кўрсатмайди"
10 авг 2019 20:10
Янгиликлар
Пеллегрини 0:5 ҳисобидаги мағлубият ҳақида: "Ҳисоб жамоаларнинг орасидаги фарқни кўрсатмайди"
"Вест Хэм" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини уй учрашувида "Сити"га йирик 0:5 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг фикр билдирди.
"Ўйин қийин бўлишини билардик. 0:5 мағлубиятидан сўнг гапириш оғир. Лекин, ҳисоб жамоаларнинг орасидаги фарқни кўрсатади деб ўйламайман. Асосий вазиятлар бўлди. Бу жамоага вақт ва жой берилса, албатта улар бунинг тововнини тўлатмай қўйишмайди.
Биз бир жамоа бўлиб ўйнашимиз шарт эди. Биринчи бўлимдан сўнг ўйинимиздан мамнук эмас эдим, лекин иккинчи бўлимда уларга ҳаддан ташқари кўп имконият бериб қўйдик.
VAR ҳақида ижобий фикрдаман. Ўйинни яна ҳам адолатли ўтишини таъминлайди. Бугунги ўйинда ҳам гол офсайддан урилгани учун ҳисобга олинмади ва пенальти ҳам ҳақли равишда қайта амалга оширилди", - дейди Пеллегрини.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар