UZ

Сўнгги янгиликлар

08:23Европа лигаси. 1/8 финал жуфтликлари маълум  0 07:54Неймарнинг дубль "Сантос"га ғалаба келтирди  0 07:25Суперлига. Бугун янги мавсумга старт берилади  6 02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  3 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  1 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 00:19Престианни тан олди  22 23:51"Машъал" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  3 23:36"Бухоро" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:22"Андижон" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  15 23:08"Динамо" янги футболчиларини таништирди  7 22:52Эрон. "Трактор" кичик ҳисобда ғалабага эришди, Ҳамробеков...  0 22:20ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 22:00"Металлург" "Шўртан" футболчисини таркибига қўшиб олди  1

Пеленинг соғлиғи ёмонлашди Янгиликлар

Пеленинг соғлиғи ёмонлашди

Футбол бўйича уч карра жаҳон чемпиони бразилиялик Пеленинг соғлиғи жойида эмас.

Бу ҳақда чоршанба куни собиқ футболчининг шифокорлари хабар беришди.

Бу Пеле 29 ноябрь куни ичак саратони ва нафас йўллари инфекциясини даволаш учун келган Сан-Паулудаги клиника шифокорлари томонидан маълум қилинди.

"Онкологик касалликда салбий динамика кузатилмоқда, шунинг учун буйрак ва юрак дисфункцияси туфайли у кўпроқ интенсив терапияни талаб қилади", – дейилади клиника хабарида.

Шу билан бирга, шифокорларнинг таъкидлашича, Пелени ҳали реанимация бўлимига ёки оддий палатадан ярим интенсив терапияга ўтказиш керак эмас.

21 декабрь куни Пеленинг қизи Келли Насименту ижтимоий тармоқларда отаси Рождество байрамини оиласи билан ўтказа олмаслигини, чунки у тиббий сабабларга кўра касалхонада бўлиши кераклиги ҳақида ёзган эди.

"Фолья ди Сан-Паулу" газетасининг ёзишича, уч карра жаҳон чемпиони паллиатив даволанишда, чунки унинг танаси кимётерапияга жавоб бермай қўйган. Паллиатив даволаш оғриқ ва нафас қисилишидан халос бўлишга ёрдам беради.

Пеле Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)нинг футбол комиссиясига кўра ХХ асрнинг энг яхши футболчиси саналади. Бразилиялик футболчи фаолияти давомида 1363 учрашувда 1289 та гол урган.

Бразилия терма жамоаси таркибида уч карра жаҳон чемпиони бўлган. Шунингдек, "Сантос" сафида тўп тепиб, олти марта Бразилия чемпионлигини қўлга киритган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика