UZ

Сўнгги янгиликлар

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  7 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

Педро Морейра: "Бу натижа биз учун кейинги ўйинларга яхши кайфият бағишлайди. Холматов ва Бўриевни бир муддатга йўқотдик" Янгиликлар

Педро Морейра: "Бу натижа биз учун кейинги ўйинларга яхши кайфият бағишлайди. Холматов ва Бўриевни бир муддатга йўқотдик"

Суперлиганинг қолдирилган 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Машъал" (5:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Педро Морейра матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Охирги натижалардан сўнг биз ўз ўйинимизни жонлантиришга урғу қаратдик. Мақсад майдонда рақибга қийинчиликлар туғдиришга қаратилган эди. Футболчилар бугун кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди. Агрессив ва ҳужумкор футбол ўйнадик. Прессинг ва ҳужумларда сифатли ўйнашга уриндик. Бугунги ғалаба билан барчани табриклайман. Бу натижа биз учун кейинги ўйинларга яхши кайфият бағишлайди. 

- Йирик ҳисобдаги ғалаба рақиб фонида қўлга киритилди десак бўладими? Кўпроқ футболчиларнинг маҳорати ва тажрибаси ушбу натижага сабаб бўлдими?

- Олдинги ўйинларда ҳам ёмон ўйнамаганмиз. Голлар қарши ҳужумлар натижасида дарвозамизга киритилган. Битта голимиз ҳам бекор бўлганди. Рақиблар ўз имкониятларидан унумли фойдаландик. Бугун вазиятлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилдик. Бизда жароҳат олган футболчилар бўлди. Ўйинни кўра олишимиз керак. Вақт масаласида ҳам унумли ишлаш керак. Бугун биз аввалги ўйинлардан кўра кўпроқ футбол ўйнадик. Диёр Холматов ва Абдурауф Бўриевларни маълум муддатга йўқотдик.

- Жамоа ўйин услуби вақт ўтгани сайин ўзгариши мумкинми?

- Менга ўзбек футболи ёқди. Шу ерда эканимдан хурсандман. Ҳар доим бир хил ўйнаймиз. Бўш худудлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Ўйин услубимиз рақибдан келиб чиқади. Биз майдонда ўз ўйинимизни ўйнашга ҳаракат қиламиз. Бугун йигитлар фантастик ўйин кўрсатишди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика