

"Леонинг ҳаракатларига ўрганиб бўлмайди. Нафақат унинг, балки бутун жамоанинг ҳаракатларига ҳам.
Мессида нимани хоҳласа ва қачон хоҳласа қилади. Энг ҳайратлантирадигани, у икки ёки уч ўйинчини орқада қолдиради ва гол уради. Олдин уни телевизорда ёки ўйинларда кўрганман, ҳозир эса у мен билан гаплашмоқда.
Мен у билан бирга ўйнашни орзу қилганман. Бу ҳаёт менга берган совғадир", - дейди Педри.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик ярим ҳимоячи "Лас-Палмас" тарбияланувчиси ҳисобланади ва у "Барселона"га шу йилда ўтган эди.



