Педри: "Месси билан ўйнаш - ҳаёт совғаси. Олдин уни ТВда ёки ўйинларда кўрганман, ҳозир эса у мен билан гаплашмоқда"

Alisher
17 ноя 2020, 14:28
"Барселона" хавбеки Педри каталонияликлар форварди Лионель Месси ҳақида гапирди.

"Леонинг ҳаракатларига ўрганиб бўлмайди. Нафақат унинг, балки бутун жамоанинг ҳаракатларига ҳам.

Мессида нимани хоҳласа ва қачон хоҳласа қилади. Энг ҳайратлантирадигани, у икки ёки уч ўйинчини орқада қолдиради ва гол уради. Олдин уни телевизорда ёки ўйинларда кўрганман, ҳозир эса у мен билан гаплашмоқда.

Мен у билан бирга ўйнашни орзу қилганман. Бу ҳаёт менга берган совғадир", - дейди Педри.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик ярим ҳимоячи "Лас-Палмас" тарбияланувчиси ҳисобланади ва у "Барселона"га шу йилда ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: cadenaser.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›