Педри жароҳати сабаб "Атлетико"га қарши ўйинни ўтказиб юборади
01 окт 2021 20:56
Янгиликлар
Педри жароҳати сабаб "Атлетико"га қарши ўйинни ўтказиб юборади
"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри жароҳати сабаб Ла Лиганинг 8-турида "Атлетико"га қарши ўйинда майдонга тушмайди.
Каталония клуби матбуот хизматининг хабар беришича, 18 ёшли футболчи чап сонидан жароҳат олган. Футболчининг тикланиш вақти даволаниш жараёни қандай бўлишига боғлиқ бўлади.
Ҳимоячи Хорди Алба эса жамоа машғулотларига қайтди. Охирги марта у майдонга 14 сентябрь куни, "кўк-анорранглилар" "Бавария"га имкониятни бой берган учрашувда майдонга тушганди (0:3).
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" эртага, 2 октябрь куни "Атлетико" билан ўйнайди. Учрашув Тошкент вақти билан 23:59 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар