Пайе 4 ўйинга дисквалификация қилинди

Mirjalol Normatov
26 сен 2019, 23:40
Димитри Пайе Франция чемпионатининг навбатдаги 4 турида "Марсель"га ёрдам бера олмайди.

"Марсель" футболчиси "Монпелье"га қарши баҳснинг 90+3 дақиқасида иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдонни тарк этаётган чоғида бош ҳакамга бир неча бора ҳақоратли сўзлар айтган.

32 ёшли хавбек 27 окябрь куни ПСЖга қарши сафар баҳсида иштирок этади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: L'Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›