Димитри Пайет коронавирусга чалинди

Alisher
21 авг 2020
"Марсель" ярим ҳимоячиси Димитри Пайетнинг коронавирус учун топширган тести мусбат натижа берди.

Бу клубдаги касалланиш билан боғлиқ 5-вазиятдир. "Марсель"да бундан олдин 3та зарарланиш ҳолати қайд этилган. Бунга қадар эса битта мусбат натижа бўлганди.

Франция чемпионати 1-тур доирасидаги "Марсель" - "Сент-Этьен" ўйини марселликлар таркибида COVID-19 ҳолати мавжудлиги туфайли кўчирилди.

Ўйин бугунга белгиланган эди. Энди эса баҳс 16 ёки 17 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.


AlisherМуаллиф
Манба: getfootballnewsfrance.com