

Олган маълумотларимизга кўра стадиондаги ўзгаришлар бироз чўзиладиган кўринади. Янги раҳбарият стадионни ФИФА талаблари асосида, Осиёнинг энг зўр стадиони бўлиши борасида европалик архитекторлар билан ҳамкорликда иш олиб бораяпти.
Маълумотга кўра, стадионнинг югуриш йўлакчалари бўлмайди. Ҳудди шундай услуб "Насаф" стадионида ҳам қўлланилди ва Қаршидаги стадионни ҳам қазиш йўли орқали қўшимча трибуналар ўрнатилди.
"Пахтакор" Марказий стадионида қандай услубдан фойдаланиш ҳозирча номаълум.
Шунингдек, клуб "Чилозор"даги академия базасини ҳам мукаммал ҳолатга келтириш борасида иш бошлаган. Шунингдек, Қибрайдаги база ҳам замон талаблари асосида янгитдан реконструкция қилинади.



