UZ

"Пахтакор"нинг "янги раҳбарлари" эски мураббийга чиқишдими? Янгиликлар

"Пахтакор"нинг "янги раҳбарлари" эски мураббийга чиқишдими?

Теглар :  Пахтакор
Кейинги бекат қандай кўриниш олади? "Пахтакор" мухлислари жамоаларида нима бўлаётганини билмай турган бир паллада, узун-қулоқ гапларга кўра янги ҳомий аниқ бўлиб улгурган.

Ҳозирда яна ҳокимият тасарруфига ўтган жамоа тез кунларда янги эгасига топширилади. Куни кеча Алишер Никимбаев ўзининг твиттердаги расмий сахифасида, янги раҳбарият клубнинг собиқ мураббийига чиққанлиги ҳақида такидлаб ўтган. Албатта у, бу твитида олинган хабарларга кўра деб қайд этган.

Кичик суриштирувлар шуни маълум қилдики, жамоа катта эҳтимол билан Шота Арвеладзега чиққан. Бироқ грузиялик мураббийдан аниқ жавоб олинмаган. Шуниси маълумки, Питер Хюстриа жамоа билан мавсум охиригача бирга бўлиши аниқ. Аммо клуб структурасида кичик ўзгаришлар бўлиши кутиляпти.

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика