"Пахтакор"нинг Туркия йиғинидаги рақиблари маълум

Sherzod Nurmatov
10 янв 2023, 16:31
Бу ҳақда "шерлар" матбуот хизмати хабар берди.

13-27 январь кунлари "Пахтакор" мавсумга тайёргарликни Туркияда давом эттиради.

Туркиядаги биринчи ўқув-машғулот йиғини давомида бир нечта назорат ўйинлари ўтказилиши режалаштирилган. 

Назорат учрашувларидаги рақиблар ва ўйин саналари номи маълум бўлди. Унга кўра, қуйидаги беллашувлар бўлиб ўтади.

16 январь: "Пахтакор" – "Днепр-1" (Украина)

20 январь: "Пахтакор" – "Вадуц" (Лихтенштейн)

26 январь: "Пахтакор" – "Младость ГАТ" (Сербия)

Иккинчи йиғин ҳам Туркияда ўтказилиб, у 31 январдан 14 февралгача давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Пахтакор" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›