UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  0 18:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" (матнли трансляция)  0 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  13 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  13 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  8 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5

"Пахтакор"нинг таништирув маросимидан репортаж ФОТО (тўлиқ версия) Янгиликлар

"Пахтакор"нинг таништирув маросимидан репортаж ФОТО (тўлиқ версия)

Бугун "Пахтакор" марказий стадионида янгилаётган "Пахтакор" клуби янги раҳбарият, янги бош мураббий ва илк ҳарид қилинган футболчини кенг оммага таништириб ўтди.


Шуни алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз, "Пахтакор" клуби раҳбарияти эндиликда клубни янги поғонага, янги даражага олиб чиқишни бош мақсад қилган.

Матбуот анжуманлар залида бўлиб ўтган тантанали таништирув маросимининг илк қисмида дастлаб янги раҳбарият таништирилди.

Клуб президенти: Бобур Шодиев.
Клуб вице-президенти: Умид Аҳмаджонов.
Бош директор: Дмитрий Адисман.


Шундан кейин эса жамоанинг янги бош мураббийи Шота Арвеладзе билан расман 1,5 йиллик шартнома имзоланди.


Кейинчалик эса Черногория терма жамоаси ҳимоячиси ҳисобланган Марко Симич билан ҳам клуб 2,5 йиллик битимга имзо чекди.


"Пахтакор" клуби бош директори Дмитрий Адисман сўз олиб, қуйидагиларни гапириб ўтди:
- Бугунги анжуманнинг асл қаҳрамонларимини кўриб турибсизар. Улар энди меҳмон эмас, буёғига бу икки инсон "Пахтакор" клуби аъзолари бўлишди. Эндиликда Шота Арвеладзе ва Марко Симич бу ернинг мезбонлари қаторида. "Пахтакор" бой тарихга эга кучли жамоа саналади. Келажакда ҳам жамоамизнинг шонли тарихини тиклаб, бу ерда ажойиб футболчилар ўйнашларини, кучли мураббийлар ўз ишлари билан тарихга киришларини истаймиз. Жамоанинг янги тарихини яратамиз.
Шота Арвеладзе фаолияти давомида жамоамизнинг тарихидан муқим ўрин олишига тилакдошмиз. Умид қиламизки, Арвеладзе ўз номини клуб тарихида зархал харфлар билан ёзиб қўя олади.
Барча билади, Арвеладзе нафақат европанинг, балки Собиқ Иттифоқнинг энг кучли ҳужумчиси бўлган. Грузия терма жамоаси тарихидаги энг кучли ҳужумчи. Футболчи сифатида буюк ўтмишга эга Арвеладзе мураббий сифатида ҳам юксак салоҳиятга эга эканлигини исботлади. Шота Арвеладзе бир қатор номдор клубларда ишлаган. Унинг кучли жиҳатлари ва имкониятлари инобатга олган ҳолда ушбу ажойиб мутахассисни жамоамизга таклиф этдик. Келажакда Шота Арвеладзедан "Пахтакор"даги ёш мутахассислар керакли билимларни, тактик чизгиларни, европа футболи методларини ўзлаштиришади, деган умиддаман.
Ўйлайманки, Шота Арвеладзенинг келиши чемпионатимизга ҳам наф келтиради.

Шундан сўнг тадбир бошловчиси, таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев сўзни Грузия футболининг тирик афсонаси, тажрибали мутахассис Шота Арвеладзега берди.


Шота Арвеладзе: Биринчи навбатда менга билдирилган ишонч учун ташаккур билдираман. Шанимга билдирилган ёқимли сўзлар учун ҳам катта раҳмат.
Мен бу ерда бўлиб турганимдан бахтлиман. Биз барчамиз "Пахтакор"ни қандай жамоа бўлганини эслаймиз, биламиз ва доим ёдимизда сақлаймиз. Бугундан бошлаб барчамиз "Пахтакор"ни шонли тарихини қайтаришга, жамоа байроғини яна кўтаришга бор кучимизни сарфлаймиз.
Эътибор ва ишонч учун яна бир бор ҳаммага раҳмат айтаман.

- Ўзбекистонда иш бошлашизга, "Пахтакор"ни танлашизга нима тўртки бўлди?
- Жуда яхши савол. Биринчи навбатда клуб раҳбариятининг жиддий таклифи ва мени жамоага олиб келишга бел боғлагани мени бу ерга келишимга бош омил бўлди. Иккинчи тарафдан, клубнинг келажакдаги режалари, мақсадлари ва ажойиб катта лойиҳа мени қизиқтириб қўйди. Мен ҳам шахсан ушбу лойиҳада иштирокни этишни истадим ва мотивация кучли бўлди. Биз "Пахтакор"ни нафақат Ўзбекистонда, балки Осиёдаги энг кучли жамоага айлантиришни мақсад қилганмиз. Сизларни ишонтириб айтаман, бунинг учун жуда катта ишлар амалга оширилади. Бундан ҳавотир олманг.
Мен таклифни қабул қилиш учун кўп ўйлаб ўтирганим йўқ. Клубнинг келажакдаги катта истиқболи борлиги кўриниб турибди. Янги лойиҳада иштирокни этишни чин юракдан истадим ва таклифни қабул қилишга 1-2 кун етарли бўлди.

Мен тахминан 1 ой илгари юртингизда бўлгандим ва жамоа ўйинини кўриб кетишга ҳам улгурдим. Ўшанда кетаётганимдаёқ бу ерга қайтиб келишимга ишонгандим. Шундан кейин жамоанинг бир қатор ўйинларини кузатишга эришдим. Имкон қадар жамоани ўрганишга, кузатишга ҳаракат қилдим.
Бизнинг ўзимизни ишлаб чиққан дастуримиз мавжуд. Бу ҳақида эрта-индин барча бохабар бўлади. Энг муҳими, "Пахтакор" учун совриндор ўринларни бирини эгаллаш эмас. "Пахтакор" учун чўққи ва мақсад ягона. Биз доим биринчи бўлишни истаймиз.
Қисқа қилиб айтганда, бизнинг дастуримизнинг асосий мезони шу. Яъни доимо биринчи бўлмоқ.

Ҳозир "Пахтакор" қандай ўйнаши, ўйинда қандай ўзгаришлар бўлиши ҳақида гапиришнинг вақти эмас. Бу борада иккинчи давра бошланганидан сўнг гаплашамиз. Жамоа мухлислари  ўшанда жамоамиз услуби билан яқиндан танишиб олишади.
"Пахтакор" ҳужумкор, тажовузкор ўйин услубини қўллайди. Биз биринчи кундан бошлаб футболчиларга буни тушунтиришга ҳаракат қиламиз.

Менинг режаларимдан клуб академияси билан танишишга ҳам ўрин олган. Бу борада алоҳида шуғулланамиз. Шуни айтиб ўтмоқчиманки, клуб президенти клубдаги барча нарсани ўзгартирмоқчи.
"Пахтакор" академияси жаҳоннинг энг зўрларидан бири бўлишига интиламиз. Янги академия энг сўнгги жиҳоз ва технологиялар билан таъминланади. Биз келажак ҳақида қайғуришимиз керак. Келажакда фақат легионерларга таяниб қолмасдан, маҳаллий ёшларга катта эътибор қаратиш клуб  сиёсатларидан ўрин олган.
Бизнинг режаларимиз жуда катта.
Яқин 1,5 йил ичида академияда ҳам жуда катта ўзгаришлар бўлади.

Ўзбек футболи ҳақида аввалдан кўп маълумотга эгаман, десам алдаган бўламан. Аммо охирги ҳафталар мобайнида жуда кўплаб маълумотлар тўпладим, бу борада менга кўмаклашишди. Ҳозирга келиб етарлича маълумотлар қўлимда. Бу ерда ёш иқтидорли футболчилар кўплигига гувоҳ бўлдим. Асосийси, футболчиларингиз тўп билан муомала қилишни билишади. Техник жиҳатдан яхши кўрсаткичга эга футболчилар кўп экан. Ўзбекистонда футболни севишади. Муҳими шу.
Мени ишимга ҳеч ким аралашмайди. Аксинча, кўмак керак бўлса максимал даражада ёрдамлашишади.  Авваллари жамоада қандай вазият ҳукмрон бўлган билмадим, аммо мени ишимга ҳеч ким аралашмайди. Клуб раҳбарияти менга ишонади ва улар ўз ёрдамларини аяшмасликларини биламан. Бу ерда ҳамма профессионал ва барча ўз ишини билади.

- Марко Симични жамоага таклиф этиш ташаббуси кимдан чиқди? Клуб раҳбарияти ўзи истаб олиб келдими ёки бу сизнинг хоҳишингиз бўлдими?
- Биринчи навбатда жамоада қайси чизиқда муаммо борлиги билан қизиқдим ва шунга қараб футболчи изладим. Мен албатта дастлаб Марко Симич билан оғзаки келишувга эришдим. Кейин раҳбарият масалани ҳал этишди. Албатта кимни олиш ёки олмасликни барибир раҳбарият ҳал этади. Марко Симич жамоамизга келиб қўшилганидан хурсандмиз.
Клуб президенти Бобур Шодиев супер клуб тузишга ваъда берган. Шунчаки кучли жамоа эмас, балки супер клуб! Бу бошқа-бошқа нарсалар. "Пахтакор" тез орада супер клубга айланади.


"Пахтакор"нинг янги аъзоси, Черногория терма жамоаси ҳимоячиси ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Марко Симич: Мен ҳам Шота Арвеладзенинг билдирган барча фикрларига қўшиламан. Дарҳақиқат "Пахтакор" Ўзбекистоннинг бош жамоаси саналади. Биз барчамиз биргаликда "Пахтакор"ни элит жамоалар қаторига қайтариш учун курашамиз.



Бобур Шодиев:  Нега Шота Арвеладзе "Пахтакор"да, деган саволга жавоб бермоқчиман. Биз ўзбек футболида янгилик олиб киришни истадик. Нафақат жамоанинг тактик ёки ўйин ташкиллаштириши тарафдан, балки умуман клуб стратегияси, янгича тизим томондан европа футболидан андоза олишни хоҳладик.
Янги футболчилар? Аввало кимни жамоага жалб этиш ва кимни ўйнатишни фақат ва фақат мураббий ҳал этади. Янги футболчилар ҳали бўлади. Кимлар келишини эса мураббий ва раҳбарият ўзаро келишган ҳолда аниқлашади.
Стадион ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳозирда биз янги стадион қуриш лойиҳаси устида иш олиб бормоқдамиз. Ҳукумат ёрдамида биз "Пахтакор"да янги стадион барпо этамиз. Яқин 6 ой ичида биз янги стадион лойиҳасини тақдимотини ўтказамиз. Шунингдек, клубнинг Қибрайдаги қароргоҳини реконструкция қиламиз. Янги стадион "Пахтакор" марказий стадионининг ўрнида қурилади.
Янги футболчилар ҳақида? Бизда ҳозирда бир қатор футболчиларнинг шорт-листи мавжуд. Хусусан легионерлар бўйича ҳам. Музокаралар давом этмоқда. Айнан қайси позиция ва кимларни жалб этаётганимизни ҳозирча ошкор қилмаймиз. Яқин ҳафталар ичида янги футболчилар ҳақида бохабар бўласиз.
Клубда молиявий томондан ҳеч қандай муаммо йўқ. Клубнинг аввалги барча қарздорликлари ҳам буткул узилди.
Биз ўзимиз мақсад қилган чўққига чиқамиз ва клубимиз энг юқори даражада бўлади. Бунга сизларни бемалол ишонтира оламан.
Клубимизнинг бир қатор ҳомий ташкилотлари бор. Уларнинг барчаси хусусий.

Жасур Абдураимовнинг келажаги? Аввало якуний қарорни Жасур АБдураимовнинг ўзи ҳал этади. Клуб раҳбарияти ва Шота Арвеладзе Жасур Абдураимовни клуб тизимида ишлашини истамоқда. Буни чин юракдан хоҳлаймиз. Биринчи навбатда Жасур Абдураимовга жамоани жуда оғир пайтда яхши бошқаргани ва ўтиш босқичидан чиройли чиқиб кетгани учун ташаккур билдирамиз. Умид қиламизки, Жасур Абдураимов жамоада қолади. Биз барчамиз буни истаймиз ва уни қолишга кўндирамиз


Шу билан матбуот анжумани якунланди ва янги бош мураббий Шота Арвеладзе ва янги футболчи Марко Симич стадионга, мухлислар билан таништирув маросимига тушиб кетишди. У ерда стадионга йиғилган минглаб футбол ишқибозларига концерт дастури ва бир қатор совғалар тақдим этилди.



Шундан сўнг "Пахтакор" клуби раҳбарияти тадбир қатнашчилари ва меҳмонларга ифторлик дастурхонини ёзишди.

Эртага тадбирнинг тўлиқ фотогалереяси ҳамда видео репортажини тақдим этамиз.

Видео оператор: Зоир Турсунбоев

Фотограф: Толибжон Қосимов

Шаҳбоз Беғамов тайёрлади.

Рейтинг: +64   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика