

Шота Арвеладзе жамоасида исроиллик марказий ярим ҳимоячи Гиди Канук пайдо бўлиши мумкин.
Айни пайтда клуб ушбу футболчи билан музокаралар ўтказмоқда.
Агарда томонлар келиша олишса ва футболчи Шота Арвеладзега маъқул келадиган бўлса, катта эҳтимол билан Канук иккинчи даврада "Пахтакор" сафини тўлдиради.
Гиди Канук марказий ярим ҳимоя ҳамда ҳужумчи ортида ҳаракат қиладиган футболчи саналади.
Футболчи ўтган мавсумни "Маккаби Петах Тиква" жамоасида ўтказган.



