UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  4 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  1 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  18 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  462 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  5 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  8 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6

"Пахтакор"нинг мавсумдаги умумий статистикаси ФОТО Янгиликлар

"Пахтакор"нинг мавсумдаги умумий статистикаси ФОТО

Теглар :  Пахтакор
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби 2017 йилги мавсум якунларини сарҳисоб қилди ва футболчилар кўрсаткичларини тақдим этди.

Ушбу мавсумда майдонда энг кўп вақт ўтказган футболчилар учлиги Владимир Козак, Александр Лобанов ва Игорь Сергеев бўлди.

Жами 31 нафар футболчи мураббийлар томонидан майдонга туширилди. Улардан уч нафари биринчи даврадан сўнг жамоани тарк этишди - Аднан Ораховац, Юрица Булят ва Хушнуд Авилов.

Беҳруз Саъдуллаев атиги 12 дақиқа ўйнаган бўлишига қарамай, гол уришга улгургани эътиборга молик. Энг кўп гол уриш борасида Игорь Сергеев ўзини кўрсатди. У рақиблар дарвозасини 13 бор ишғол қилишга эришди. Безерра иккинчи давранинг ўзида 4 тўп киритди. Нуруллаев, Козак ва Симич эса учтадан голни ҳисобларига ёзиб қўйишди.

Сариқ карточка олиш борасида "рекордчи" Даврон Ҳошимов бўлди. У ҳакамлар томонидан 8 марта огоҳлантирилган бўлса, Азим Аҳмедов ҳисобида 7 сариқ карточка мавжуд. Бир учрашувда икки мартадан сариқ карточка олиб, майдондан четлатилган футболчилар Лобанов ва Тожиев бўлишди.

Энг ёши катта футболчи жамоа сардори Камолиддин Тожиев сўнгги марта майдонга тушганда 34 ёш, 6 ой ва 16 кунлик бўлганди.

Энг ёш ўйинчи сифатида Иброҳим Ғанихонов эътироф этилади. "Қизилқум"га қарши 3 март куни ўтган беллашувда у 16 ёш, 7 ой ва 16 кунлик эди. Ғанихонов олий лига тарихида 2000 йилда таваллуд топган футболчилар орасида биринчи марта майдонга тушган ўйинчи ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика