"Пахтакор"нинг мавсумдаги кўрсаткичлари
23 ноя 2017 12:39
Янгиликлар
30-турдаги рақиб "Обод" олий лигадан четлатилгани боис ушбу беллашувда "Пахтакор"га техник ғалаба ёзилади. Шу сабабли жамоа мавсумни тугатиб улгурди. Жорий йил "шерлар" бронза медалларини қўлга киритишди.
59 очко тўплаган "Пахтакор" иккинчи марта учинчи ўрин соҳибига айланди. Уйдаги ўйинларнинг 13тасида жамоа ғалабага эришган бўлса, сафардаги 15 учрашувнинг 5тасида зафар қучилган. Дуранг натижаларнинг барчаси сафарда қайд этилган. Уйда икки бор мағлубият қайд этилган. Мавсумда рақиблар жами 7 марта кучлироқ бўлишган.
44 тўп киритган "шерлар" ўз дарвозасидан 28 гол ўтказиб юборган. Игорь Сергеев 13 тўп киритган ҳолда жамоа тўпурарига айланди. Тиаго Безерра эса 8 бор жамоадошларига гол уриш имкониятини тақдим этган ҳолда бу борада энг яхши натижани қайд этди.
13 учрашувда "Пахтакор" рақибларига гол уриш имконини бермаган.
Майдонда энг вақт ўтказган футболчи Владимир Козак бўлиб, у 29 ўйинда 2496 дақиқа давомида ўйнаган. Ундан кейинги натижа дарвозабон Александр Лобанов томонидан қайд этилди. Саша 2430 дақиқа давомида учрашувларда дарвозани қўриқлади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар