

Шота Арвеладзе бошчилигидаги "шерлар" бу мавсумда Суперлигада илк бор мағлубият аламини тотиб кўришди. "Пахтакор" чемпионат доирасида сўнгги бор 2018 йилнинг 26 ноябрь санасида "Локомотив"га ютқазганди. Шундан кейин Суперлигада кетма-кет 25та учрашувда (ўтган мавсум битта, бу мавсум 24та) "Пахтакор" ҳеч кимга мағлуб бўлгани йўқ.




