UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  1 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  2 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  2 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  2 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  9 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  14 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3

“Пахтакор”дан кетиши сабаби, “Локомотив”нинг мақсади ва “Xuaxin-Жиззах” билан келиша олмагани борасида Акбар Усмонов қандай фикрда? Янгиликлар

“Пахтакор”дан кетиши сабаби, “Локомотив”нинг мақсади ва “Xuaxin-Жиззах” билан келиша олмагани борасида Акбар Усмонов қандай фикрда?

Ўзбекистон футзал терма жамоаси етакчи футболчиси Акбар Усмонов эндиликда фаолиятини “Локомотив” клубида ўтказади.

Янги жамоасига ўтиши ва мақсадлари юзасидан Усмонов билан суҳбатлашдик.

- “Локомотив”га ўтишингиз қай тариқа амалга ошди?
- Ўтган мавсум якунланмасиданоқ менга кўплаб жамоалар таклиф билан чиқди.“Пахтакор” билан амалдаги шартномам бўлганлиги сабабли, таклиф билан чиққан барча жамоаларга якуний қарорни жаҳон чемпионатидан сўнг қабул қилишимни айтдим. Амалда шундай ҳам бўлди. Мундиалдан сўнг “Локомотив” билан келишувга эришдим, “темирйўлчилар”нинг таклифини мени қаноатлантирди ва шартнома имзоладим.

- “Пахтакор”ни тарк этишингиз осон кечмагандир?
- Тўғриси, “Пахтакор”ни жуда яхши кўраман. Фаолиятимни айнан шу жамоада бошлаганман. Илгари клуб кучли 8 таликга ҳам базўр кирарди. У пайтлари жуда ёш эдим. Ўтган мавсум клуб билан чемпионликни қўлга киритдик. Буни мен анча йиллардан буён орзу қилиб келардим. Мазкур чемпионлик йўлида жуда кўпчилик катта меҳнат қилди. Эндиликда “Пахтакор”га футзал жамоаси керак эмас. Шу туфайли у ерда қолишдан маъно кўрмадим.



- “Xuaxin-Жиззах” ўз таркибини кескин кучайтирди. Бу жамоа ҳам сизга таклиф билан чиқдими?
- Албатта ҳа. Шахсан Баҳодир ака Аҳмедовнинг ўзлари таклиф билан чиқди. Бундан жуда хурсанд бўлдим. Бироқ молиявий томондан келиша олмадик.

- Янги мавсумдан нималар кутмоқдасиз?
- Совринли ўринларни эгаллаш учун қизғин кураш кечади. Ҳеч кимга осон кечмаслиги табиий. Чемпионат қизиқарли ўтади.

- “Локомотив” эса қандай мақсадларни режалаштирмоқда?
- Чемпионликни мақсад қилганмиз. Бу йўлда бизни қийин ва машаққат кутиб турибди. Ҳарқалай, бунга эришиш учун ҳаракат қилиб кўрамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика