UZ

Сўнгги янгиликлар

00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   0 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  4 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  2 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 23:10ЛаЛига. "Хетафе" - "Реал" учрашуви асосий таркиблари эълон қилинди  9 23:05А Серия. "Милан" - "Фиорентина" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  3 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  4 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  86 21:55Тудор "Ювентус"нинг мағлубиятига изоҳ берди  1 21:28Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди"  1 20:49Камолиддин Тожиев: "Режаларимизни очиқлай олмайман. Ҳар бир позицияга иккитадан футболчи бор"  5 20:30​Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" 3:0  1

"Пахтакор"да меҳнат қилаётган барчанинг олдида шляпамни ечаман". Шота Арвеладзе иштирокидаги матбуот анжумани Янгиликлар

"Пахтакор"да меҳнат қилаётган барчанинг олдида шляпамни ечаман". Шота Арвеладзе иштирокидаги матбуот анжумани

Суперлига 23-турдан ўрин олган "Пахтакор" - "Қўқон-1912" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе фикрларини билдириб ўтди.




"Биринчи галда гапни узоқдан бошламоқчиман.  "Пахтакор" бу мавсумда ўзининг илк расмий учрашувини 10 февраль куни ўтказди. Бу пайтда ҳали чемпионат баҳслари бошланмаган эди. Ушбу мавсум бундай оғир ва қийин ўтишини ҳеч ким кутмаганди. Жамоамиздаги барчага, бутун Ўзбекистон халқига, мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Қийин даврни бошимиздан ўтказдик, бунга ўзим гувоҳ бўлдим. Бугунги кунни алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. "Пахтакор" 13-бор Ўзбекистон чемпиони бўлди. Жамоа аввал ҳам кўп бор чемпионатда ғолиб чиққан, лекин бундай оғир ва қийин мавсум кам бўлган. Барча оиласи билан биргаликда касалланди: айримларнинг аёли, онаси, отаси... яна баъзилар яқинларини йўқотди. Машаққатли мавсум якунида жамоадаги ҳар бир шахс олдида шапкамни ечаман. Эрта тонгдан то кечқурунга қадар ҳамма ёрдам берди. Раҳбарият бир дақиқага бўлса-да, эътиборсиз қолдирмади. ЎФА ва ПФЛга ҳам катта раҳмат айтиб қоламан. Ҳа, биз катта фарқ билан чемпион бўлдик. Футболчиларни ҳам оғир мавсумдаги чемпионлик билан табриклайман ва раҳмат айтаман. Олдинда учта ўйин қолганини, биз ўз даражамизда тўп тепишимизни таъкидлаган бўлардим ва кубокда ҳам охиригача курашиб ғолиб бўлишни истаймиз. Мухлислар биздан ғалаба кутишади. ОЧЛда гарчи узоққа бора олмаган бўлсак-да, бунга жуда яқин келдик. Эслаш аламли, албатта. Чунки ажойиб спорт формасида эдик. Жамоа олдида вақт кўп, ОЧЛда ғолиб чиқиш учун фурсат етарли. Клубларга, қўллаб-қувватлаган барчага ташаккур изҳор қилмоқчиман. Ҳа, хатолар, камчиликлар кузатилди. Муҳими олдинга қараб интилиш ва ривожланиш керак", – дейди Шота Арвеладзе. 

- "Пахтакор" ички чемпионатда ғолибликни қўлга киритди. Мавсумдан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Футболчиларга раҳмат айтмасликка ҳаққим йўқ. Биз айрим паллаларда тушунарсиз кунларни ўтказдик. Футболчи бухгалтер эмас, унинг жисмоний, руҳий тайёрлгарлиги муҳим. Яна бир бор футболчилар, клуб ходимлари, рахбарият олдида шляпамни ечаман. 

- Эрен Дердийок бугун қайдномадан ҳам ўрин олмади...

- "Бунёдкор" билан ўйиндан сўнг унда кичик жароҳат аниқланди. Тахминан бир ҳафтадан кейин сафимизга қайтади. 

- Жамоа сўнгги икки турда аввалги учрашувлардан фарқли ўлароқ қийналди, бунга қадар эса йирик ҳисобларда ғалаба қозониб келаётган эди. Бу нима билан боғлиқ? 

- 4-5 та гол уриш ҳамма ўйинда ҳам ўхшамаслиги мумкин. Бизга қарши ўйнаётган рақибни ҳам ҳурмат қилмоқ лозим. "Бунёдкор" билан баҳсни тўққиз киши бўлиб якунладик. 15 кун ичида кўп футболчилар биз билан машғулот ўтказмади. Айримлар жароҳат олишди. Мавсум охирида доим қийин бўлади. 

- "Пахтакор" учун жорий мавсумдаги энг қийин ўйин қайси ва энг яхши футболчи ким бўлди деб ўйлайсиз? 

- Мен учун ҳамма яхши ҳаракат қилди. Ҳар бир футболчи қийин ўйинда иштирок этди. Чемпионатдаги энг қийин ўйин борасида яхшилаб ўйлаб кўриш керак. АГМК билан 0:2 ҳисобида ортда бораётиб, якунда 2:2 натижасини қайд этдик. "Бунёдкор" билан охирги ўйин қийин ўтди. Жиззахда "Суғдиёна"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Бу борада яна бир бор ўйлаб кўриш лозим. 

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика