UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  0 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  0 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  1 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  2 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  9 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  2 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  2 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  24 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  11 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11

"Пахтакор": Ёшларимиз мавсумни ғалаба билан бошлашди Янгиликлар

"Пахтакор": Ёшларимиз мавсумни ғалаба билан бошлашди

Илҳом Мўминжонов шогирдлари "Андижон" ёшларини 4:1 ҳисобида доғда қолдиришди.
Бугун ёшлар лигаси старт олди. "Пахтакор" 1-турни Шаҳрихонда "Андижон"га қарши ўтказиб, ўз муваффақиятини нишонлади. Ўйин бошланиши билан ҳужумга ташланган ёшларимиз илк дақиқанинг ўзида пенальти тепиш имкониятини қўлга киритишди. Мезбонлар ҳимоячиси тўпни қўли билан ўйнагани сабабли белгиланган пенальтидан Махситалиев унумли фойдаланди. 15-дақиқада эса Юсупов жарима зарбасини амалга оширди. Дарвозабон қайтарган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Рогованов ҳисобни катталаштирди. Бўлим охирида жамоалар биттадан тўп киритишди. Дастлаб Отахонов қўполлик ишлатгани туфайли мезбонлар 11 метрлик зарба тепишди ва Парпиев ҳисобни қисқартирди. 45-дақиқада Абдулҳоқов ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Иккинчи бўлимда ҳам ташаббусга эришган футболчиларимиз 59-дақиқада ҳисобни йириклаштиришди. Бу сафар ҳам Рогованов ўзини кўрсатди. Шу тариқа сафардаги учрашувда йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган ёшлар жамоаси илк ўйинда 3 очкони қўлга киритди.

"АНДИЖОН" - "ПАХТАКОР" - 1:4 (1:3)
14 март. Шаҳрихон. 33-ФДИМИ стадиони.
"Пахтакор":
Никита Рибкин (Акмал Турсунбоев, 30) , Жамшид Болтабоев (Абдурасул Комилов, 46), Муҳсин Убайдуллаев, Аббос Отахонов, Ҳумоюн Аъзамов (Виктор Григорьев, 79), Жавоҳир Соҳибов, Равшан Хурсанов (Темур Толипов 65), Абдураҳмон Абдулҳоқов (Ислом Каримов, 80), Аббос Махситалиев (Жавоҳир Сидиқов 76),  Абдул Азиз Юсупов (Иззатилла Абдуллаев, 76), Игорь Рогованов.
Голлар: Парпиев, 42-пен - Махситалиев 1-пен, Рогованов, 15. Абдулҳоқов, 45. Рогованов, 59.
Огоҳлантиришлар: Отахонов, 41. Толипов, 88.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика